язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2005 й. ЎРҚ-12-сон "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги (Қонунчилик палатаси томонидан 11.10.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.12.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2005 й.

N ЎРҚ-12



"ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИНГ 8-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги 173-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 21-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"архитектура ва қурилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари эгадирлар".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 16 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 366-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 411-модда