язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили/ Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1995 й. 71-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство РУз. Получить демо доступ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1995 й.

N 71-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК

АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 331-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1. 1-моддадаги "31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан" сўзлари "26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. С с, J j  ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин.


3. О о ҳарфи О' о' шаклида, G g ҳарфи G' g' шаклида, S s ҳарфи Sh sh шаклида, C c ҳарфи Сh сh шаклида, N n ҳарфи Ng ng шаклида, Q ҳарф белгиси q шаклида ифодалансин.


4. А а, I i, G g, G' g', Q q, O' o', Z z ҳарфлари ва Сh сh ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича A a, I i, G g, G' g', Q q, O o, Z z, Ch ch тарзида ифодалансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси"

1995 й., N 6, 119-модда