язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 862-XII-сон "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 862-XII



“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР

ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, 4-сон, 78-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Қонун мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.

Қонун фойда (даромад) олишни кўзлаб иш олиб борадиган корхоналарнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди; бошқа корхоналар ва ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан муносабатларни тартибга солиб туради”.


2. 2-модда:

1-бандининг:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар;

ширкат (жамоа) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари; хўжалик жамиятлари ва ширкатларига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларга қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа шаклларига асосланган корхоналар;

давлат мулкига асосланган Республика давлат корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси давлат корхоналари, вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар давлат корхоналари ва бошқа турдаги корхоналар”;

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисобланиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аралаш мулкка асосланган давлатлараро ва қўшма корхоналар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклига мансуб, тўлиқ ёки ҳиссабай йўсинда иштирок этишга асосланган бошқа корхоналар";

2-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда тузилган бошқа турлари ҳам иш олиб бориши мумкин”.


3. 3-модда:


биринчи бандининг биринчи жумласида “Корхоналар” деган сўз “Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“5. Ассоциация, бирлашма унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг, суд ёки хўжалик судининг қарорига биноан тугатилади”.


4. 4-модда:


1-бандининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади”.

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатлар юридик шахслари ва фуқароларининг тўлиқ ёки ҳиссабай мулки бўлган корхоналарни (давлатлараро корхоналар ва қўшма корхоналарни) барпо этиш ҳамда улар фаолиятининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва давлатлараро шартномалар (битимлар) билан белгилаб қўйилади”.


5. 5-модда:


3-бандидаги “халқ депутатлари тегишли Совети” деган сўзлар “давлат ҳокимиятининг тегишли идораси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 6-модда:


биринчи бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Корхона давлат рўйхатидан корхона жойлашган ердаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларида, башарти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўтказилади”.

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди”;

3-бандининг учинчи қисми қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Суд корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини асоссиз деб топса, бу ҳол давлат ҳокимиятининг корхонани рўйхатдан ўтказишни рад этган идорасини моддий жавобгарликка тортишга (суд чиқимларидан ташқари) сабаб бўлади. Моддий жавобгарликнинг миқдори хўжалик суди томонидан белгиланади ва қонунда белгилаб қўйилган тартибда ундириб олинади”;

4-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олинган маблағ давлат ҳокимиятининг корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги идораси бюджети ҳисобига ўтказилади”.


7. 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“1. Корхона юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар барпо этиш ва бу корхоналарнинг уставларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.

Корхона, шунингдек жорий ва ҳисоб-китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган шуъбалар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлинмалар барпо этиш ҳамда улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.

2. Бундай корхоналар ва бўлинмаларни жойлаштириш масаласи давлат ҳокимиятининг тегишли маҳаллий идоралари билан амалдаги қонунларда белгиланган тартибда келишиб олинади”.


8. 9-модда:


2-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:


“Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналарнинг устав билан бошқарилмайдиган барча муносабатлари ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади”.


9. III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“III БЎЛИМ. КОРХОНА МОЛ-МУЛКИНИНГ ЭГАСИ”


10. 10-модда:


номи ва матнидаги “Корхонанинг мулкдори”, “Мулкдор (мулкдорлар)”, “корхонанинг мулкдори (мулкдорлари)”, “корхона мулкдори (мулкдорлари)” деган атамалар “корхона мол-мулкининг эгаси”, “Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари)” деган атама билан алмаштирилсин.

2-бандида “фуқаролар” деган сўз “Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 11-модда:


3-бандининг еттинчи хат бошисида “фуқаролар” деган сўз “жисмоний шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банди “Корхона” деган сўздан кейин “мол-мулкининг эгаси” (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар, башарти қонун ҳужжатларида ва уставда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бепул топшириш, ижарага беришга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг мулки бўла олмайдиган ёки улар фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш воситалари ва ўзга моддий бойликлар бундан мустасно”.


12. 12-модда:


2-бандининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


13. 13-модда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар маблағларини жалб этиши”;

1-бандидагиҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг” деган сўзлар “юридик ва жисмоний шахсларнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 14-модда:


иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан корхонанинг мулкий ҳуқуқларини бузиш натижасида унга етказилган зарар суд ёки хўжалик суди қарорига кўра корхонага тўланади”.


15. 15-модда:


иккинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“2. Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш корхона мол-мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи ваколат берган идоралар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши бошқаруви ёхуд бошқа идоралар орқали амалга оширади”.


16. 16-модда:


2-бандидаги “мамлакатдаги ва чет элдаги” деган сўзлар “республикадаги ва бошқа давлатлардаги” деган сўзлар билан, “дирекциянинг” деган сўз эса “маъмуриятнинг” деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 17-модда:


1-бандининг биринчи қисми “кенгаши” деган сўздан кейин “(бошқаруви)” деган сўз билан тўлдирилсин;

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Корхона кенгаши (бошқаруви)нинг ҳуқуқ ва бурчлари корхона мол-мулкининг эгаси ёки у ваколат берган идоралар тасдиқлайдиган Кенгаш (бошқарув) тўғрисидаги низом билан белгилаб қўйилади”.


18. 18-модда:


номи ва матнидаги “фойда”, “фойдадир”, “фойдани” деган сўзлардан кейин “(даромад)”, “(даромаддир)”, “(даромадни)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-бандининг:

биринчи қисмидаги биринчи жумла “ўтади” деган сўздан кейин “ ва қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда тортиб олинмайди” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


19. 19-модданинг 2-бандидагиҳужжатлари”, 21-модда 4-бандининг биринчи қисмидаги ва 26-модда 2-бандининг иккинчи қисмидагиҚонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонунлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 21-модда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан хўжалик муносабатлари”;

1-бандидаги “ва фуқаролар” деган сўзлар “юридик ва жисмоний шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 24-модда:


1-банди “Фойда” деган сўздан кейин “(даромад)” деган сўз билан тўлдирилсин;


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Иш ҳақи тўлаш, бюджетга тўловлар, шунингдек давлат мажбурий суғурта турлари юзасидан суғурта тўловлари ва нафақа фондига тўловлар барча корхоналар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ҳам биринчи галдаги тўловдир. Ҳисоб-китобларнинг бошқа турларини корхоналар тақвим тартибига мувофиқ амалга оширадилар”;

5-банди “бошқа корхоналарга” деган сўзлардан кейин “ёки банкларга” деган сўзлар билан тўлдирилсин.


22. 26-модда:


2- бандининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумла “валюта маблағини” деган сўзлардан кейини “қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда” деган сўзлар билан тўлдирилсин.


23. 27-модда:


1-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Корхона амалдаги қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда давлат ижтимоий суғурта фондига ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондига пул ўтказиши шарт”.


24. 28-модда:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Меҳнат жамоасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, корхонани барпо этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатлари, корхона устави, корхона маъмурияти (мол-мулки эгаси) билан меҳнат жамоаси ўртасида тузилган шартномалар билан белгилаб берилади.

Корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли умумий йиғилиш (конференция)дир”.


25. 29- модда:


тўртинчи хатбошиси “кенгашига” деган сўздан кейин “(бошқарувига”) деган сўз билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошисидаги “отпускалар” деган сўз “таътиллар” деган сўз билан алмаштирилсин.


26. 31-модда:


2- бандининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Республика ва маҳаллий давлат, жамоат ҳамда кооператив идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари корхонага дахлдор қарорлар қабул қилиш чоғида ва ўзларининг шу корхона билан муносабатларида ушбу Қонуннинг қоидаларига риоя этилиши учун жавобгардирлар”;

иккинчи қисми “Давлат идоралари” деган сўзлардан кейин “ва ўзга идоралар” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

“давлат ҳакамлигига” деган атама “хўжалик судига” деган атама билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги охирги жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низоларни хўжалик суди ўз ваколатларига мувофиқ ҳолда ҳал қилади”.


27. 33-модда:


1- бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат статистика ҳисоботининг шаклларини давлат статистика идоралари, бундай ҳисоботларни тақдим этиш тартибини эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди”;

2-банди “интизомий” деган сўздан кейин “маъмурий” деган сўз билан тўлдирилсин.


28. 36-модда :


биринчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Корхона молия-хўжалик фаолияти корхона мол-мулки эгасининг ташаббусига биноан тафтиш қилиниши мумкин.”;

2-бандига “юкланган солиқ” деган сўзлардан кейин “молия” деган сўз, “давлат идоралари” деган сўзлардан кейин “аудиторлик хизматлари” деган сўзлар киритилсин.


29. 37-модда :


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Корхонанинг давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари билан муносабатлари”;

2- бандининг:

биринчи қисмидаги “халқ депутатлари маҳаллий советлари” деган атама “давлат ҳокимиятининг маҳаллий идораси” деган атама билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги “халқ депутатлари маҳаллий Советининг” деган атама “давлат ҳокимияти маҳаллий идорасининг” деган атама билан алмаштирилсин;

3-бандидаги “халқ депутатлари маҳаллий Советлари” деган атама “давлат ҳокимиятининг маҳаллий идоралари” деган атама билан алмаштирилсин.


30. 38-модда:


1- бандининг:

биринчи жумласида “ҳакамликнинг” деган сўзлар “хўжалик судининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Синган корхоналарнинг тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солиб борилади”.


31. 39-модда:


1- бандининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Корхона мол-мулк эгаси ёки у ваколат берган идора тузган, корхона синган тақдирда эса, хўжалик суди тузган тугатиш комиссияси томонидан тугатилади. Мол-мулк эгасининг қарорига биноан корхонани унинг бошқарув идораси тугатиши мумкин”;

иккинчи қисмида “(хакамлик)” деган сўз “(хўжалик суди)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2- бандининг иккинчи қисмида “давлат ҳакамлиги ёки суд” деган сўзлар “хўжалик суди” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 40-модда:


1-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

“Юридик шахс-гаровга қўювчи қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг ижро муддатидан қатъи назар ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳуқуқини қўлга киритади.”;

3- бандида “суд еки давлат ҳакамлигига” деган сўзлар “хўжалик судига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33. 1, 13, 14, 16, 21, 35-моддалардан “ССР Иттифоқи”, “ССР Иттифоқи ва”, “СССР ва” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


34. 2- модданинг 2-бандидан, 34- модданинг 2- бандидаги иккинчи қисмидан “СССР Ҳукумати” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


35. 2- модданинг 2-бандидаги биринчи қисмида, 4 ва 8- модданинг 2- бандларида, 34- модданинг 2-бандидаги иккинчи қисмида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети” деган атама “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” деган атама билан алмаштирилсин”.


36. 26- модданинг 2- бандидан “Иттифоқ” деган сўз чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов