язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2000 й. ПФ-2535-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.2000 й.

N ПФ-2535



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА

ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР

ОЛИБ   БОРИЛИШИНИ  НАЗОРАТ  ҚИЛИШ

ДАВЛАТ      ҚЎМИТАСИНИ        САНОАТДА

ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР

ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

АГЕНТЛИГИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини бошқаришни янада такомиллаштириш ва назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Агентлик қайта ташкил этилаётган Узбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноатда ишларнинг бехатар олиб борилиши бўйича қонунчилик ҳамда меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва металлургия жиҳатидан саралаш, шунингдек, кон ишларининг геология-маркшейдер таъминоти талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ўта хавфли ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхоналарнинг (мулкчилигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар) техника хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг кон-қутқарув хизматларига тезкор ва услубий раҳбарлик қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси", 2000 й., 2-3-сон, 79-модда