ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2010 й. ПҚ-1427-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.2010 й.
N ПҚ-1427
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республика ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, техник чигитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ёғ-мой саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлиқ юклашни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ёғ-мой саноати корхоналарининг технологик жиҳозланиш ҳолати, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги, техник чигитни қайта ишлаш технологик регламентларига риоя этилиши танқидий ўрганиб чиқилди;
раҳбар ходимлар аттестациядан ўтказилди ҳамда тармоқ корхоналарини мазкур соҳада тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди;
ўтказилган таҳлил асосида техник чигитни қайта ишловчи ёғ-мой тармоғи корхоналарининг сонини янада мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорининг 2-бандидаги "ва ёғ-мой" сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 377-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 11-сон, 454-модда