ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2008 й. ПҚ-808-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2008 й.

N ПҚ-808



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикада истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маърифий қадриятларни ҳаётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (рўйхат илова қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик дипломлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур Қарорнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Иномова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 3 мартдаги

ПҚ-808-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙXАТИ

Мамбетирзаева Несибели

Мухаммедсадыковна


-

Қорақалпоғистон давлат университети қошидаги 1-академик лицейининг 3-курс талабаси


Рустамова Рушона

Бахрамжоновна


-

Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2-курс талабаси


Рахмонова Умида

Эркиновна


-

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 41-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси


Ҳамрақулова Юлдуз

Ойбековна


-

Жиззах политехника институтининг 2-курс талабаси


Аббосхонова Нилуфархон

Аббосхон қизи


-

Қарши давлат университетининг 2-курс талабаси


Бекбутаева Сарвиноз

Шавкатовна


-

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Алижонова Севара

Улугбек қизи


-

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 6-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси


Амонова Рушана

Равшановна


-

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Исақова Мафтуна

Абдукаримовна


-

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 27-ихтисослашган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси


Сайдалиева Гулнисо

Умидулаевна


-

Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг 3-курс талабаси


Абдуманопова Дурдона

Абдимажид қизи


-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицейининг 2-курс талабаси


Холиқова Нозимахоним

Шуҳратжон қизи


-

Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси


Умирова Гулноза

Закирбаевна


-

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Файзий Юлдуз

Равшан қизи


-

Алишер Навоий номидаги "Нафис санъат" йўналишига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернатнинг 11-синф ўқувчиси


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотнома", 2008 йил, 3-сон, 161-модда.






































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск