ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари Дастури (ЎзР Президентининг 04.07.2006 й. ПҚ-401-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 4 июлдаги

ПҚ-401-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

ўн беш йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган

ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар

ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари

ДАСТУРИ


Мустақиллик - халқимизнинг асрий орзуси, кўп йиллик курашлар натижасида қўлга киритган буюк тарихий ютуғи. Мана, 15 йилдирки, эл-юртимиз ўз тақдирини ўз қўлига олиб, мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Истиқлол йиллари ана шу эзгу мақсад йўлида эришилган салмоқли ютуқ ва натижалар, кенг қамровли ўзгаришлар, ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган улкан имкониятлар билан халқимиз тарихида алоҳида босқич, янги бир давр бўлиб қолиши шубҳасиз.

Ушбу дастурда белгиланган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини ана шундай ғоялар, халқимизнинг миллий ўзлигини янада теран англашга хизмат қиладиган "Биз киммиз, қандай буюк зотларнинг авлодимиз?" деган бунёдкор даъват ташкил этади. Чунки ўз тарихини билган, бугунги ёруғ кунларнинг қандай оғир ва машаққатли курашлар, не-не қурбонлар эвазига келганини яхши англайдиган халқгина ўзининг буюк келажагини ўз қўли билан барпо этишга қодир бўлади.

Байрам тадбирларининг фақат Ватанимиз пойтахти ва марказий шаҳарларимизда эмас, олис туман ва қишлоқларда ҳам кенг миқёсда ўтказилиши, бундай тадбирлар орқали юртдошларимиз ўртасида Ватанга муҳаббат, истиқлол ишига садоқат, мардлик ва фидоийлик фазилатларини кенг тарғиб этишда, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий тафаккурини юксалтиришда, уларни олдимизда турган олижаноб мақсадлар сари сафарбар этишда беқиёс аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигига бағишланган ушбу дастурда кўзда тутилган тадбирларни кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, оддий одамларнинг, айниқса, ёшларнинг қалбига ва онгига етиб борадиган, уларнинг кайфияти ва руҳиятини кўтарадиган ва бунёдкорлик ишларига илҳомлантирадиган даражада ўтказиш айниқса муҳимдир.

I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирнинг номи


Масъул


Муддати


1.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллик санасига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тантанасини тайёрлаш ва ўтказиш (мамлакатимиздаги бадиий жамоалар, таниқли санъат усталари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар вакиллари иштирокида театрлаштирилган байрам томошаси)


Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

июль-август

2.


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


Вазирлар Маҳкамаси, Мустақиллик байрамини ўтказиш республика ташкилий комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари


июль-август

3.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Мустақиллик байрамини кенг миқёсда нишонлаш табдирларини ўтказиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида ҳисоботларни эшитиб бориш


Вазирлар Маҳкамаси, Мустақиллик байрамини ўтказиш республика ташкилий комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари


июль-август

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида байрам тантаналари ва халқ сайилларини ташкил этиш. (Кўчалар, истироҳат боғлари, майдон ва хиёбонларни байрамона безатиш. Бадиий жамоалар, таниқли санъат усталари ҳамда ёш ижрочиларнинг чиқишлари, турли томошалар, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмалари ва савдо ярмаркалари ўтказиш)


Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


июль-август

5.

"Мустақиллик ва Конституция ҳимояси ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз" мавзусида туман ва қишлоқларда, маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш


Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёзувчилар уюшмаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


йил давомида

6.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишлаб ёшлар жамоалари ва маҳаллаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш


Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёзувчилар уюшмаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Халқаро "Амир Темур" ҳайрия жамғармаси


йил давомида

7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг шаҳар ва туманларида "Ёшлар маркази"ни ташкил этиш. Уларни компьютер техникаси, маънавий-маърифий адабиётлар бадиий китоблар ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш


"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, "Истеъдод" жамғармаси


йил давомида

8.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ватан манфаати - улуғ ва мукаддас!" шиори остида ёшлар фестивалини ўтказиш


"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари


июль-август

9.

"Аёл - баркамол авлод мураббийси" мавзусида Фарғона водийси вилоятлари хотин-қизлари билан маърифий учрашувлар, мулоқотлар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси соврини учун оналар ўртасида республика кўрик-танловини ўтказиш


Республика хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари


июль-август

10.

Барча маҳаллаларда "Бу - менинг маҳаллам, бу - менинг шаҳрим" шиори остида ободонлаштириш ойлигини ва умумхалқ ҳайрия хашарини ташкил этиш, бу тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш


"Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, марказий газеталар таҳририятлари


август

11.

Тошкентдаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш маросимини ўтказиш


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Шаҳидлар хотираси", "Маҳалла" жамғармалари


31 август

12.

Мустақиллик майдонида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ўтказиш


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли вазирликлар ва жамоат ташкилотлари


31 август

13.

Мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидай асраш, миллий маънавият ва маданиятни юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшган, ўз меҳнати, беқиёс истеъдоди, шахсий жасорати, илмий фаолияти, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан эл-юрт ҳурматини қозонган муносиб номзодларни давлат мукофотларига тавсия этиш


Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ва ижодий ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


июль-август

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ниҳол" мукофотига номзодларни танлаш ва совриндор бўлган истеъдодли ижрочиларни тақдирлаш маросими ва улар иштирокидаги концерт дастурини ташкил этиш


Вазирлар Маҳкамаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси

июль-август

15.

Байрам олдидан қариялар ва ногиронларни, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини йўқлаш, ёлғиз ва қаровчисиз кексалар, кам таъминланган, кўп болали оилаларга меҳр-мурувват ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш


Ҳайрия жамғармалари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


август

16.

"Ҳомийлар ва шифокорлар йили" давлат дастурига кўра мамлакатимиздаги маҳаллалар, мактаб-интернатлар, меҳрибонлик, саховат уйларига ҳомийлик асосида бадиий адабиётлар, дарсликлар тақдим этиш


"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи


йил давомида

17.

Байрам арафасида қуриб битказилган ва фойдаланишга топшириладиган янги қурилишлар, саноат корхоналари ва ижтимоий объектлар, хусусан, маданий иншоотлар, таълим-тарбия, спорт масканларининг тантанали очилиш маросимларини ўтказиш


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар


июль-август

18.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналарида шу мамлакатларнинг ҳукумат ва жамоатчилик вакиллари, маданият ҳамда санъат намояндалари иштирокида мустақиллигимизнинг ўн беш йиллик байрамини кенг нишонлаш ва бу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш


Ташқи ишлар вазирлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги

август-сентябрь

19.

Будапешт шаҳрида мамлакатимиз тарихи, мустақиллик йўлидаги машаққатли курашлар, халқимизнинг бугунги бунёдкорлик меҳнати ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистон билан танишув" мавзуидаги бадиий фото ва амалий санъат кўргазмасини ташкил қилиш


Ўзбекистон Бадиий академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


август

II. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирнинг номи


Масъул


Муддати


1.

Матбуот соҳасидаги анъанавий "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловини якунлаш ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимини ўтказиш


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон журналистлари ва "Тасвирий ойина" ижодий уюшмалари


август

2.

"Истиқболимиз тимсоллари" мавзуида жаҳон ва олимпия чемпионлари, халқаро кўрик-танловлар ғолиблари, Зулфия ва "Ниҳол" мукофотлари, Президент стипендияси соҳиблари билан жойларда учрашув ва амалий мулоқотлар ўтказиш


Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Истеъдод" жамғармаси


август

3.

Мамлакатимиз нашриётларида чоп этилаётган ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда китоб байрамларини ўтказиш


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарқ" НМАК, "Ўзбекистон" НМИУ, маҳаллий ҳокимликлар


йил давомида

4.

"Тарихий хотирасиз келажак йўқ" мавзусида Ўзбекистон тарихи давлат музейида тарихчи олимлар билан ёшлар мулоқотини ташкил этиш


"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фанлар академияси, Тарихчилар миллий жамияти


август

5.

Жойларда "Мустакил ўзбек давлати - халқимизнинг тарихий ютуғидир" мавзуида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш


Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Фанлар академияси, Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти


июль-сентябрь

6.

Ҳомийлик ва меҳр-мурувват ғояларини тарғиб қилишнинг энг яхши шакллари ҳамда ҳудудларни бу мавзуда кўргазмали безаш бўйича республика ва минтақавий танловларини ўтказиш.


Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва вилоят бўлимлари


йил давомида

7.

"Энг катта бойлигимиз - тинчлик ва барқарорликни асрайлик" мавзусида жойларда ёшлар анжуманлари, аҳоли билан мулоқот ва учрашувлар ўтказиш


Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, маҳаллий ҳокимликлар


йил давомида

8.

"Ватан - ягонадир, Ватан - биттадир" шиори остида вилоятларда истиқомат қиладиган турли миллат вакиллари иштирокида дўстлик фестивалларини ташкил этиш


Республика Байналмилал маданият маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жойлардаги миллий-маданий марказлар


июль-август

9.

"Миллий истиқлол ғояси ва янгича дунёқараш асослари" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Фанлар академияси, Фалсафа ва ҳуқуқ институти


июль

10.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги ва Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишлаб фотокўргазма ва илмий-ижодий конференциялар ташкил этиш


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси


июль-август

11.

Таниқли ёзувчилар, шоирлар, маданият ва санъат намояндаларидан иборат ижодий гуруҳларнинг вилоятларда аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан учрашувларини ташкил этиш


Ёзувчилар уюшмаси, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ҳокимликлар


йил давомида

12.

"Миллий армиямиз Ватанимиз тинчлигининг мустаҳкам кафолати" мавзуида ҳарбий қисмлар ва ўқув юртларида маънавий-маърифий анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш


Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёзувчилар уюшмаси


июль-сентябрь

13.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб киноижодкорларимиз томонидан яратилган янги асарлар намойишига бағишланган "Азиз ватаним" номли республика фестивалини ўтказиш


"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари


август

14.

Марказий кўргазмалар залида "Ўзбекистон санъати" мавзуида ёш рассомларнинг асарлари кўргазмасини ташкил этиш


Ўзбекистон Бадиий академияси


август

15.

Анъанавий "Энг яхши китобхон оила" республика кўрик-танловини якунлаш ва ғолибларни тақдирлаш, кутубхоналарда ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий китоблар кўргазмасини ўтказиш


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси


август-сентябрь

16.

"Энг тадбиркор маҳалла оқсоқоли", "Намунали маҳалла оксоқоли", "Энг ибратли маҳалла хотин-қизлари қўмитаси" анъанавий республика кўрик-танловлари, "Маҳалла паҳлавонлари", "Футболимиз келажаги" спорт мусобақаларининг якунловчи босқичини ўтказиш


"Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар

август


17.

Наманган вилоятида "Туркистон" газетасининг "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" мавзуида оммавий ёшлар байрамини ўтказиш


"Туркистон" газетаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Наманган вилоят ҳокимлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


август

18.

Тошкент театрлари ижодий жамоалари иштирокидаги санъат фестивалини ўтказиш


"Ўзбектеатр" бирлашмаси, "Артмадад" махсус жамғармаси


август-сентябрь

19.

Ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинари ва Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида "Ҳуррият наволари" адабиёт байрамини ўтказиш


Ёзувчилар уюшмаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Элликқалъа тумани ҳокимлиги


июль-август

III. ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Масъул


Муддати


1.

"Серқуёш, ҳур ўлкам..." - мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар самараси, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари ҳақида туркум кўрсатувлар яратиш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

июль-август

2.

"Замондошларим" - ўзининг фидокорона меҳнати ва жамоатчилик фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга самарали ҳисса қўшаётган фидойи юртдошларимиз ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

1 июль-август

3.

"Бурилиш нуқтаси" мавжуд архив материаллари асосида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги курашлар, зиддиятли жараёнлар ҳақида видеофильм яратиш


"Ўзбектелефильм"

июль

4.

"Ватан тупроғи" - мамлакатимиз мустақиллиги, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳар бир кишининг Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи экани ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильмнинг тақдимотини ўтказиш


"Ўзбеккино" миллий агентлиги

июль

5.

"Қарши шаҳри - 2700 ёшда", "Марғилон шаҳри - 2000 ёшда" - ушбу қадимий шаҳарларнинг тарихи, уларнинг ўтмишдаги қиёфаси ва мустақиллик йилларида мазкур шаҳарларда юз берган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмлар яратиш


"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, вилоят ҳокимликлари

июль-август

6.

"Ўзбекистон ва жаҳон" - мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини, ташқи сиёсатдаги ютуқларимизни, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини таҳлил этувчи кўрсатувлар яратиш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

август

7.

"Бунёдкорлик фалсафаси" - мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан қурилишлар, жумладан, фойдаланишга топширилган йирик иншоотлар, кўприклар, йўллар, лицей ва коллежлар, маданий-маърифий масканлар ҳақида ҳужжатли фильмлар тайёрлаш ва намойиш этиш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси , "Ўзбектелефильм" студияси

июль-август

8.

Жамият ҳаётида, одамлар онгу тафаккурида юз бераётган ўзгаришлар, шунингдек "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" мавзуидаги теле- ва радиороликлар тайёрлаш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

йил давомида

9.

"Ўзбек спортининг 15 фасли" - жаҳон спорт майдонларида улкан ютуқларни қўлга киритиб, мамлакатимиз шуҳратини дунёга тараннум этаётган, истиқболимиз тимсоли бўлган ёшлар ҳақида кўрсатувлар яратиш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

июль-август

10.

"Биз кўзлаган манзиллар" - мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳақида сиёсатшунослар, тарихчилар, файласуфлар, социологлар иштирокида туркум мулоқотлар уюштириш


Республика "Манавият ва маърифат" маркази, Фанлар академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


август-сентябрь

11.

Юртимизнинг шаҳар-қишлоқларида, меҳнат жамоаларида "Энг улуғ, энг азиз байрам" шиори остида бўлиб ўтаётган шодиёналардан тўғридан-тўғри репортажлар тайёрлаб эфирга бериш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

1 сентябрь

12.

"Муқаддас саждагоҳларимиз" мамлакатимиз вилоятларидаги табаррук қадамжоларнинг тарихи, мустақиллик йилларида бу масканларни ободонлаштириш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи ва юртимизнинг ҳар бир қарич ери муқаддаслиги ғоясини ифодаловчи, жамиятимиз ва ёш авлоднинг бой тарихимиз ва маданий меросимизга муносабатини ифодаловчи телевизион ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

йил давомида

13.

"Она юрт манзиллари бўйлаб" рукни остида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри бўйича йўқлама ўтказиш ва ёритиш


"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари ижодий жамоаси


июль-август

14.

"Савоб ишни ҳар кун қилмоқ керак", "Шифокор касбининг нуфузи", "Қўли очиқнинг йўли очиқ", "Ҳеч ким ёлғиз қолмасин", "Ҳомийлик - кўнгил амри" - ушбу мавзу ва рукнлардаги мақолаларда ҳомий ташкилотлар, саховатли кишилар ҳақида, шунингдек мамлакатимизнинг қишлоқ ҳудудларидаги тиббий хизмат сифатини кўтариш борасида қилинаётган ишлар, соғлиқни сақлаш тизими ва оммавий спортнинг ривожланишида ҳомийларнинг ўрни ва уларга яратилаётган ҳуқуқий имтиёзлар ҳамда ҳомийлар ва шифокорлар йилининг бошқа қирраларини ёритиб бориш


ЎзА, "Жаҳон", "Туркистон-пресс" ахборот агентликлари, марказий газеталар таҳририятлари

йил давомида

15.

"Йил мавзуси", "Ҳомийлик ёш танламайди", "Мен ёш шифокорман" каби рукнларда юртимиз ёшларининг йилнинг номланиши, ҳомийлик ва шифокорлик тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, ёш тадбиркорларнинг ҳомийлик фаолияти, тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ҳақида ҳикоя қилувчи кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар эълон қилиб бориш


"Ёшлар" телерадиоканали, "Туркистон" ва "Молодежь Узбекистана", "Соғлом авлод учун" газеталари таҳририятлари


йил давомида

16.

"Мустақиллик, шахс ва жамият" рукни остида фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш органларининг бу жараёндаги ўрни ҳақида туркум мақолалар чоп этиш


Сиёсий партияларнинг матбуот органлари


йил давомида

17.

Ўз истеъдоди ва фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз шуҳратига шуҳрат қўшиб, тенгдошларига ибрат кўрсатаётган йигит-қизлар, мард ва жасур ҳарбий хизматчилар ҳақида туркум мақолалар эълон қилиш


"Туркистон", "Ватанпарвар" газеталари ижодий жамоалари


йил давомида

18.

"Истиқлол менинг тақдиримда", "Мустақиллик эркин яшаш ҳуқуқидир", "Ҳаётимда бурилиш ясаган йиллар" мавзуларида миллатлараро тотувлик, турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик алоқаларини тараннум этувчи, давлатимизнинг бу борадаги халқчил сиёсатининг моҳиятини очиб берувчи таҳлилий мақолалар эълон қилиш


Марказий газеталар, Республика байналмилал маданий маркази

йил давомида

19.

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти, ташқи иқтисодий алоқалари, хорижга маҳсулот чиқараётган тадбиркорлар ҳақида "Ўзбек маҳсулоти хорижда", "Ўзбекистон ва дунё: ҳамкорлик самараси" рукнларида туркум мақолалар бериш


"Қишлоқ ҳаёти" газетаси ижодий жамоаси

июль-август

20.

"Маърифат фидойилари" - ўқитувчилик касбининг бор масъулиятини зиммасига олиб ишлаётган ва эртанги кун эгаларини вояга етказаётган заҳматкаш ва фидойи муаллимлар, уларнинг амалий ишлари ва тажрибалари ҳақида мақола ва кўрсатувлар тайёрлаш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Маърифат", "Учитель Узбекистана", "Туркистон", "Тонг юлдузи", "Класс" газеталари

йил давомида

21.

Тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларнинг жойлардаги самараси, фермерлик ҳаракатини, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизнинг чегара туманларида ҳукуматнинг махсус дастури асосида ташкил этилган корхоналар фаолияти ҳақида "Қишлоқдаги туб ўзгаришлар", "Фермер - ернинг ҳақиқий эгаси", "Кичик корхоналарнинг катта имкониятлари" рукнлари остида туркум мақола ва кўрсатувлар уюштириш


Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари

йил давомида

22.

Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, кичик ва хусусий бизнес ҳамда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини халқаро жамоатчиликка етказиш


ЎзА, "Жаҳон", "Туркистон-пресс" ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари

йил давомида

23.

"Огоҳ бўлинг: информацион хуружлар" рукнида мамлакатимиз мустақиллигига қарши қаратилган информацион тажовузларга қарши курашиш, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга даъват этувчи туркум материаллар эълон қилиш


ЎзА, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари

йил давомида

24.

"Баркамол авлод - энг катта салоҳиятимиз" рукни остида юртимизда бунёд этилаётган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблар фаолияти ҳақида таҳлилий материаллар тайёрлаб, эълон қилиш


"Маърифат", "Туркистон", "Соғлом авлод", "Оила ва жамият" газеталари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

йил давомида

25.

Болалар спортини ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар, болалар ва ўсмирлар эришаётган натижалар ҳақида "Алпомиш авлодлари", "Умид юлдузлари" каби кўрсатув ва таҳлилий мақолалар тайёрлаб эълон қилиш

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Маърифат" газетаси, "Соғлом авлод учун" журнали

июль-август

26.

"Мактабга эътибор - келажакка эътибор" рукни остида мамлакатимизда умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, янгиларини қуриш, уларни замонавий техника ва жиҳозлар, ўқув лаборатория ускуналари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ёритиб бориш


"Маърифат", "Учитель Узбекистана", "Туркистон", "Молодежь Узбекистана", "Тонг юлдузи", "Класс" газеталари, ЎзА, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

йил давомида

27.

"Куч - билим ва тафаккурда" - мамлакат ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадаларида юксак натижаларга эришиб улуғ аждодларимизга муносиб ворис эканини намоён этаётган, замонавий билимларни аъло даражада ўзлаштириши, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаол иштироки билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчилар ҳақида кўрсатув ва таҳлилий мақолалар бериб бориш


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Маърифат", "Учитель Узбекистана", "Туркистон", "Молодежь Узбекистана", "Тонг юлдузи", "Класс" газеталари

йил давомида

IV. НАШР ВА МАТБАА ИШЛАРИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Масъул


Муддати


1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тўла асарлари тўплами 14-жилдини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш


Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи


август

2.

"Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" рисоласининг тўлдирилган нашрини тайёрлаш ва босмадан чиқариш


Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти, Давлат ва жамият қурилиши академияси


июль-август

3.

"Ўзбекистон. Мустақил тараққиёт йўли" мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, бой тарихимиз ва маънавиятимиз, юртимизнинг бугунги тараққиёти ҳақида ҳикоя қилувчи рангли-безакли фотоальбомни ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи


июль-август

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 12-жилдини тайёрлаш ва нашр этиш


"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти


июлъ-август

5.

Улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнииг "Хамса" асарини асл матни ва мукаммал насрий баёни билан лотин алифбосида нашр этиш 


Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

2006 йилнинг иккинчи ярми

6.

"Мустақиллик даври адабиёти" - етакчи адиблар ва адабиётшунос олимларнинг энг сара мақолаларидан иборат тўпламини нашр қилиш 


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи


август-сентябрь

7.

"Ватаним деб сени уйғондим" - ёш шоирларнинг она юрт, истиқлол мавзуидаги шеърларидан иборат тўпламини тайёрлаш ва нашр этиш


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

июль-август 1

8.

"Аскар кўшиқлари" - ватанпарварлик мавзуидаги энг сара, ёшлар ўртасида оммалашган қўшиқлар тўпламини нашрдан чиқариш 


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги

август-сентябрь

9.

"Голос сердца" - юртимизда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб ижодкорларнинг мустақил ватанимизни, халқлар дўстлиги ва миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликни тараннум этувчи асарларидан иборат тўпламни нашр қилиш


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Байналмилал маданий маркази

июль-сентябрь

10.

Таниқли ижодкорлар - Пиримқул Қодировнинг "Ер ва эл", Муҳаммад Алининг соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ҳақидаги "Улуғ салтанат" (иккинчи қисм), Ҳабиб Саъдулланинг "Истиқлол достони", Исмоил Тўхтамишевнинг "Ерқўрғон достони", Бахтиёр Генжамуроднинг "Амударё битиклари" китобларини нашр этиш


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2006 йилнинг иккинчи ярми

11.

Шахобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг буюк аждодларимизнинг эл-юрт озодлиги учун олиб борган курашлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Жалолидднн Мангуберди" номли асарини чоп этиш


"Ўзбекистон" нашриёт матбаа-ижодий уйи

июль

12.

"Ўзбек миниатюрачилиги санъати" миллий ҳунармандчилигимизнинг ушбу ноёб турининг тарихи, ўзига хос жиҳатлари ва бугунги кундаги ривожи ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп асарни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш


"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи

август

13.

"Расмларда Ватан тарихи" - она Ватанимизнинг бой тарихи, улуғ аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, юрт озодлиги учун олиб борилган курашлар акс этган лавҳалардан иборат рангли-безакли тўпламни ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этиш


"Чўлпон" номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

август

14.

Тошкент шаҳрида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳақида буклет ва откриткалар тайёрлаш


Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги


август

15.

"Эзгулик йўлида" - мамлакатимизда ҳар бир йилни алоҳида ном билан аташнинг мазмун-моҳияти, ҳар йили маълум бир йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг салмоғи ҳақида факт ва рақамлар, ҳаётий мисоллар асосида ҳикоя қилувчи тўпламни нашрдан чиқариш


Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи


2006 йилнинг иккинчи ярми

         































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск