язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2002 й. ПФ-3162-сон "Республика банк кенгашини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.11.2002 й.

N ПФ-3162



РЕСПУБЛИКА БАНК КЕНГАШИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотлар янада чуқурлаштирилиши ва банк тизими эркинлаштирилишини таъминлаш, банк қонунчилигини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини ташкил этиш даражаси ва самарадорлигини ошириб, республика тижорат банкларининг ривожланишига ҳамда барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиш мақсадида:


1. Республика банк кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тузилсин.

Белгиланиб қўйилсинки, Республика банк кенгаши доимий ишловчи коллегиал орган бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради.


2. Республика банк кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Мунтазам таҳлил асосида макроиқтисодиёт ва бюджет сиёсати билан ўзаро боғлиқ бўлган пул-кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шу сиёсатнинг иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилиш мақсадли вазифалари ҳамда устувор йўналишларига, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга доир қабул қилинган комплекс дастурларга мувофиқлигини аниқлаш;

миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, пул тизимини мустаҳкамлаш, пул массасининг ўсишини чеклаш ҳамда банкдан ташқари айланмани камайтириш, пул айланмасида нақд ва нақдсиз пул массасининг мақбул нисбатини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, пул маблағларининг банк омонатларига жалб этилишини рағбатлантириш, фуқаролар омонатлари ҳимоя этилиши кафолатларининг кучли механизмини яратиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

тижорат банкларининг инвестиция жараёнида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида иштирок этишини фаоллаштиришга қаратилган қўшимча иқтисодий омилларнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;

валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, банклараро валюта бозорини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, олтин-валюта захиралари барқарор ва муттасил кўпайиб боришини таъминлаш, давлатнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

республиканинг банк тизимини ҳамда банклараро муносабатлар механизмини ривожлантириш ва такомиллаштириш, тижорат банкларининг мустақиллигини, улар фаолиятининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, уларнинг халқаро кредит рейтингини кўтариш, халқаро молия-кредит тизимига кенг кўламда қўшилиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


3. Республика банк кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2002 йил 15 ноябрдаги

ПФ-3162-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Республика банк кенгашининг

ТАРКИБИ


Муллажонов Ф.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси, Кенгаш раиси


Кенгаш аъзолари:

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, макроиқтисодиёт ва статистика вазири

Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси

Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Раҳимов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси раиси

Мирхўжаев З.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси

Ғуломов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

Жумабеков К.У.

-

Банклар уюшмасининг бош директори

Ҳакимов Ш.X.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти, Кенгаш котиби

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон