Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2009 й. ПҚ-1136-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2009 й.

N ПҚ-1136



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

2009/2010 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР

ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2009/2010 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага* мувофиқ;

2009 йилда ҳудудлар бўйича бюджет соҳаси учун кўмир етказиб бериш, Республика товар-хомашё биржасидаги биржа савдолари орқали сотиш, шунингдек аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир ортиб жўнатиш жадваллари 6 ва 6а-иловаларига* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун 7-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасадди ўринбосарлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар тузсин.


3. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, қозонхоналар, кўп квартирали турар-жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва шу йилнинг 15 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг махсус мажлисини ўтказсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек масъул вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий тадбирлар комплекси белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилди.














































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск