язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2007 й. ПҚ-629-сон "2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2007 й.

N ПҚ-629



2007 ЙИЛДА КУТИЛАЁТГАН

СУВ ТАНҚИСЛИГИНИ ЮМШАТИШ

БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



2007 йилда чекланган сув ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланишни таъминлаш ва кутилаётган сув танқислигини юмшатиш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2007 йилда республиканинг барча сув омборлари ирригацион иш режимига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзбекэнерго" ДАК билан биргаликда сув омборларининг белгиланган режимда ишлашини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекэнерго" ДАК ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сув омборлари ирригация режимига ўтказилишининг 2007 йилда электр энергия ишлаб чиқариш прогноз ҳажмларига таъсирини ўрганиб чиқсин ва зарур ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 декабрдаги Ф-2646-сонли фармойиши билан тасдиқланган электрэнергия ресурслари ва уни тақсимлаш баланси параметрларини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


2. 2007 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек Фарғона водийси вилоятларида шоли экиш тақиқлансин.

Шолини бошқа ҳудудларда жойлаштириш, шунингдек такрорий экинлар экиш уларнинг сув ресурслари билан таъминланишига қараб, кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари таклифлари бўйича амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича асосий ирригация-мелиорация чора-тадбирлари 1-иловага* мувофиқ;

2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича тасдиқланган ирригация-мелиорация чора-тадбирларини бажариш юзасидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ирригация тизимлари сув ҳавза бошқармалари ва ҳудудларнинг сув олиш лимитларини, шунингдек 2007 йил ёзги вегетация даврида сув омборлари иш режимини тасдиқлаш, буларга риоя этиш, суғориш учун мўлжалланган сувларни тўғри ҳисобга олиш ва ундан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш;

сув танқислиги билан боғлиқ равишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш.


4. Ҳукумат комиссияси (Ш. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш чора-тадбирларининг бажарилишини таъминлайдиган ишларнинг ҳар бир объектлар бўйича рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. "Ўзбекэнерго" ДАК зиммасига насос станцияларининг, суғориш қудуқларининг ташқи электр таъминоти объектларини, мазкур объектлар компаниянинг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутган ҳолда, лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи вазифаси юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан "Ўзбекэнерго" ДАКга сув танқислиги объектлари қурилишини лойиҳалаштириш билан бир вақтда алоҳида иш чизмалари ва сметалар бўйича молиялаштиришга рухсат берилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) 1, 2-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 178-модда.