язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2013 й. 320-сон "Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2013 й.

N 320



АВТОВОКЗАЛ (АВТОСТАНЦИЯ) ПАСПОРТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:

ушбу қарор кучга киргунга қадар автовокзал (автостанция) паспортини олган тадбиркорлик субъектларига 2014 йил 1 ноябргача бўлган муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортини берсин;

бир ҳафта муддатда амалдаги паспортларни янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортига алмаштириш жадвалини тасдиқласин;

янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортини беришда бюрократизм, сансалорлик ҳолатларига йўл қўйилмаслигига ва уларни бериш муддатлари чўзиб юборилмаслигига эътибор берсин;

ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилишини ва амалга оширилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарор кучга киргунга қадар олинган автовокзал (автостанция) паспортида назарда тутилган фаолияти мазкур қарор талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак;

ушбу қарор 2-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган муддат тугагандан кейин мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган автовокзал (автостанция) паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 648-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 86-модда