Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.1999 й. 113-сон "Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.1999 й.

N 113


ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА

ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини жинояткорона тажовузлар ва салбий кўринишлардан ҳимоя қилиш юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида оғир жиноятлар пасайиши сезилмоқда ва уларнинг очилиши даражаси ошмоқда.

Шу билан бирга содир этилган жиноятларни ўрганиб чиқиш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш ва уларни очишда нуқсонлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликни янада пасайтириш ҳамда жиноят содир этишга ва бошқа ҳуқуқ бузишларга мойил бўлган шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда:

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида - жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этсинлар, комиссияларга раҳбарлик қилишни ҳоким ўринбосарларидан бирига юкласинлар;

жойларда - жамоат тартибини сақлашни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиш учун “Маҳалла посбони” жамоат тузилмалари ташкил этсинлар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳар бир органида - илгари судланган, сурункали алкоголизмга чалинган ва маиший турмушда ҳуқуқни бузишлар содир этишга мойил бўлган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш учун оқсоқоллар, фахрийлар, аёллар ва ёшлардан, маданият ва дин вакилларидан иборат яраштириш комиссиялари тузсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) штатдаги ходимларнинг мавжуд сонини қайта тақсимлаш ҳисобига 1999 йил 1 майгача:

Қорақалпоғистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг профилактика хизмати таркибида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлаш бўлинмаларини белгиланган тартибда ташкил этсин;

такрорий жиноятчиликнинг олдини олишни яхшилаш, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва оғир жиноятлар содир этган шахслар хатти-ҳаракатини тиббий-психологик ўрганиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир жазони ижро этиш муассасаси штатига психолог лавозимини киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Меҳнат вазирлиги (Акбаров), республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси (Жалилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

ҳокимликлар ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги;

“Маҳалла посбони” жамоат тузилмалари тўғрисидаги;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун  Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига (Худойқулов), вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларга маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатишга ҳамда уларнинг ҳаётга мослашувига қаратилган қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан прокурор назоратини кучайтириш тавсия этилсин.


5. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев) билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) билан келишган ҳолда “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига алоҳида оғир жиноятлар содир этган шахслар жазони ўтагандан кейин улар устидан мажбурий назорат белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Молия вазирлиги (Азимов), Меҳнат вазирлиги (Акбаров), Ижтимоий таъминот вазирлиги (Обидов) билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) ва Олий суди (Мингбоев) билан келишган ҳолда 2000-2005 йиллар даврида ҳуқуқ бузишларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш чора-тадбирлари давлат дастурини 1999 йил 1 октябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинганларни даволаш учун ихтисослаштирилган тиббий муассасалар тармоғини кенгайтириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини 1999 йил 1 июнгача белгиланган тартибда киритсин.


8. “Ўзтелерадио” компанияси (Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Болиев):

матбуот, радио ва телевидение орқали жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ бузишларнинг олдини олиш тўғрисида ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсинлар;

“Суд залидан репортаж” доимий рукнини ташкил этсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов













































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск