язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Тураржойларни нотурар жойларга ўтказиш ва нотурар жойларни тураржойларга ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1999 й. 92-сон "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1999 й.

N 92


ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИНИШИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Белгилаб қўйилсинки:

уй-жойни олувчи томон хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади;

уй-жойнинг эгаси ҳисобланган, яшаш жойида бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун узоқ вақт (12 ойдан ортиқ) ҳақ тўланмаган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш юзасидан қарзларни ундириш масаласини ҳал қилиш учун уй-жой белгиланган тартибда хатлаб қўйилади;

уй-жойни ҳадя қилувчининг яқин қариндоши бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган  хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жойни ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун уй-жойнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан аниқланган рўйхатдан ўтказиш қийматининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

4. Мазкур қарорнинг амал қилиши:

хорижий фуқаролар - дипломатик корпус ходимларига;

хорижий фуқаролар - Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига татбиқ этилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри мақоми тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов