язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2005 й. ПҚ-186-сон "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2005 й.

N ПҚ-186


ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЮРИТИШ УЧУН

РУХСАТНОМА ТУРЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА УЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, қонун ҳужжатларини унификация қилиш, маъмурий сарф-харажатларни тобора камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш мақсадида:


1. 2005 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагилар белгилансин:

қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензиялар камида 5 йил муддатга берилади;

1-иловага* мувофиқ фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар чекланмаган муддатга берилади, шу билан бирга тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун аввал берилган лицензиялар чекланмаган муддатга берилган деб ҳисобланади;

2-иловада* кўрсатилган фаолият турларига лицензия бериш вазифалари тегишли давлат бошқарув органлари зиммасига юклатилади.

Лицензия берувчи органлар ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талабларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг 2005 йил 1 октябрдан бошлаб 3-иловага* мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини юритишда бир-бирини такрорлайдиган ва ортиқча рухсатномалар бериш тартиб-қоидаларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, тадбиркорлик субъектлари жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштириладиган ва бериладиган рухсатномалар (қарорлар, келишув ва хулосалар)ни олиши зарур бўлган ҳаракатлар ҳамда фаолият турлари рўйхати фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим ҳаракатларни бажариш ёки фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар жорий этиш ва рухсатнома бериш тартиб-қоидаларини ўрнатиш мақсадида қарор қабул қилиши тақиқлансин.

Мазкур органларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу банди бузилган тақдирда шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда жорий этилган тартибда "Рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини:

мурожаат асосида рухсатномалар беришни амалиётга тадбиқ этиш;

тадбиркорлик субъектлари рухсатнома олиши зарур бўлган ҳаракатлар ва фаолият турларининг муайян рўйхатини белгилаш;

рухсатномалар бериш жараёнининг соддалаштирилган, аниқ ва асосли механизмлари, "бир дарчага" тамойилидан устувор фойдаланиш, рухсатномалар беришга тўланадиган ҳақ миқдорини уларни расмийлаштириш харажатлари билан чеклаш кўзда тутилган ҳолда тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 285-модда