ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2011 й. ПҚ-1540-сон "Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотирасига Тошкент шаҳрида ҳайкал ўрнатиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.05.2011 й.
N ПҚ-1540
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ
ЁЗУВЧИСИ САИД АҲМАД ВА ТАНИҚЛИ ШОИРА
САИДА ЗУННУНОВА ХОТИРАСИГА ТОШКЕНТ
ШАҲРИДА ҲАЙКАЛ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА
Миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган адиблар - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг умр йўлдоши, таниқли шоира Саида Зуннунованинг бетакрор ижодий мероси, ибратли ижтимоий фаолияти билан ўзлигимизни англаш, ёш авлодни она Ватанга севги ва садоқат туйғуси, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги катта ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот марказининг Ватанимиз пойтахти - Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотирасига ҳайкал ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳайкални яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилсин ва уни белгиланган тартибда ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайкални яратиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов