Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2008 й. ПҚ-861-сон "Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2008 й.

N ПҚ-861




"ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ"

МУЗЕЙИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг озодлик ва мустақиллик учун олиб борган кўп йиллик машаққатли курашини ҳаққоний ва тўлақонли акс эттириш, мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш, фуқароларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтириш борасида "Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, республика жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб ҳамда музей фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. "Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг янги илмий экспозициясини яратиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ишчи гуруҳи бир ой муддатда янги экспозициянинг ҳар томонлама пухта ўйланган илмий-тарихий концепцияси ва мавзу режасини ишлаб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази музейнинг янги экспозициясини яратиш ишларини 2008 йилнинг 1 августига қадар якунига етказсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2008 йилнинг 1 июлига қадар музейнинг мавжуд биносини реконструкция қилиш, янги иккита экспозиция залини ўз ичига олган қўшимча бино қуриш ишларининг якунланишини таъминласин.


5. Қурилиш, реконструкция, янги экспозицияни яратиш, тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ишларни белгиланган муддатда охирига етказиш мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш ишларининг бир вақтда амалга оширилиши, юқорида зикр этилган барча ишларнинг тендер танловлари савдоси ўтказмасдан амалга оширилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Бош Прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Президент девони архиви, "Ўзархив" агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар мустамлакачилик ва қатағон даврига оид ҳужжатлар, кино-фото материаллар, ашёвий далиллардан ишчи гуруҳининг фойдаланиши, экспозиция фаолияти учун керакли деб топилган архив ҳужжатларннинг белгиланган тартибда музейга берилиши учун зарур чора-тадбирларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги музейнинг янги экспозициясини яратиш ишлари учун тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ўз вақтида маблағ ажратишни таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И.Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 5 майдаги

ПҚ-861сонли қарорига

ИЛОВА

"Қатагон қурбонлари хотираси" музейининг янги илмий

экспозициясини яратиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Б.Ҳасанов

-

"Қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори, гуруҳ раҳбари


М.Қуронов

-

Республика миллий ғоя ва мафкура маркази раҳбари


А.Аъзамов

-

Ўзбекистон Рсспубликаси Президенти девони етакчи консультанти


А.Раҳимов

-

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими


Н.Ҳабибуллаев

-

Темурийлар тарихи давлат музейи директори


Д.Алимова

-

Фанлар академияси Тарих институти директори


Ж.Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


Т.Дўстаев

-

Ўзбекистон амалий санъат музейи директори


Э.Нуриддинов

-

Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими


М.Раҳимов

-

Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими


Қ.Ражапов

-

Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими


Р.Абдуллаев

-

Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими


С.Аҳмедов

-

"Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг экспозиция бўлими мудири


А.Икромжонов

-

Ўзбекистоп халқ рассоми


О.Каримбобоева

-

"Медиартпресс" дизайнерлик фирмаси директори


Ҳ.Умаров

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи дизайнер рассоми









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск