ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2014 й. /Фойдаланувчилар диққатига!
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Фойдаланувчилар ди??атига!
Тақвимни олдиндан - икки-уч ҳафта аввал кўздан кечиришни тавсия қиламиз. Бунга сарфлаган вақтингиз Сизни солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик сабабли келиб чиқадиган узоқ давом этувчи ва кўнгилсиз ташвишлардан халос этади, ва Сизнинг харидингиз ўзини оқлайди.
Тақвимни дискетда ёки компакт-дискда алоҳида сотиб олган фойдаланувчилар солиқ йилининг асосий ҳодисалари ҳамда қайси меъёрий ҳужжатлар мажмуи билан у ёки бу мажбурият белгиланиши, уни бажариш тартиби ҳақидаги маълумотларга эга бўладилар. Аммо шуни назарда тутиш лозимки, меъёрий ҳужжатларга кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, бундай ҳолда тақвимдан фойдаланишда тегишли тузатишлар талаб қилинади.
“Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси обуначиларига келсак, "Norma" ахборот-қидирув тизимининг тўлиқ базасида улар тақвимни маълумотлар базасининг бошқа материаллари билан бирга олишади. Обуначилар тақвимдандан худди электрон газетада жойлаштирилган мутахассислар тушунтиришларидан фойдаланганликлари каби фойдаланишлари, яъни, тақвим маълумотномасида кўрсатилган меъёрий ҳужжатлар матнларига ҳаволалар бўйича тўғридан-тўғри ўтишлари мумкин. Зарур бўлганда тақвимга ўзгартиришлар "Norma" АҚТ хизмати томонидан киритилади ва обуначилар аниқ талқинга базани навбатдаги янгилаш орқали эга бўладилар.
Қўшимча қилиб шуни айтишимиз лозимки, "Солиқ тўловчининг тақвими (юридик шахслар учун)" дастурий маҳсулоти "Солиқ ва божхона хабарлари" таҳририяти ва "Norma" АҚТ экспертлари хизмати жамоасининг муаллифлик ишланмасидир. Унга бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган, "Norma-Hamkor" МЧЖ билан шартнома тузмасдан туриб ишланмадан нусха кўчириш, уни кўпайтириш ва тижорат мақсадларида тарқатишга йўл қўйилмайди.
* * *
Агар тақвимдан фойдаланишда Сизда саволлар туғилса, "Norma - Hamkor" МЧЖнинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил:
Тошкент ш., Миробод тумани,
Толлимаржон кўчаси, 1/1,
тел. 200-00-90