язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2006 й. ПҚ-499-сон "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2006 й.

N ПҚ-499



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Республика йўл фонди ҳисобидан йўл тармоғининг эксплуатация қилиш ва пудратчи ташкилотлари фаолиятини молиялаштиришни мақбуллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Умумий фойдаланиладиган йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондининг янгиланган низоми 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги янгиланган низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди "Ўзавтойўл" ДАК, Давархитектқурилиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари билан биргаликда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилинишини, кўрсатилган мақсадларга ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика йўл фондининг автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилишга ажратилган маблағларидан мақсадли ва оқилона сарфланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарорининг 7-бандидаги 2, 3 ва 5-хатбошилари ҳамда мазкур қарорнинг 5, 6 ва 8-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1 - 3-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 427-модда.