язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2006 й. ПҚ-498-сон "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2006 й.

N ПҚ-498


ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА

ТЕГИШЛИ ҚИСМИГА НИСБАТАН МАҲСУЛОТНИ

ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ВА МЕХАНИЗМИ ҲАҚИДА


2006 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги инвесторлар Консорциуми, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "Лукойл Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интернешнл Лтд" (ХХР) компаниялари томонидан Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида маълумот учун қабул қилинсин:

лойиҳани тўлиқ амалга ошириш учун "Лукойл Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия) ва Корея Миллий Нефть Корпорацияси Битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўла ҳажмда тегишли равишда "Лукойл Оверсиз Арал Лтд." ва "КННК Арал Лтд." шўъба компанияларига топширишди;

инвесторлар Консорциуми иштирокчилари икки ой муддатда инвесторлар консорциуми доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи ҳамкорликдаги фаолият тўғрисидаги битимни имзолайдилар;

қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг даромадли маҳсулотидаги улушини сотиш маркетинг компанияси томонидан биргаликда сотиш принципи асосида амалга оширилади;

ўрнатилган тартибга кўра, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни сотишдан тушган пул маблағлари (компенсация маҳсулотлари ва инвесторнинг даромадли маҳсулотдаги улуши қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси пул ўтказмаларини амалга оширишда банк комиссиялари сифатида ушланадиган маблағлар) Битим шартларига мувофиқ уларнинг кейинги тақсимланиши учун маркетинг компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкда очиладиган ҳисоб рақамига тўлиқ ҳажмда жамланади;

инвесторлар Консорциуми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефтгаз операцияларини амалга оширишда жалб этилган барча оператор ишчилари таркибида 80 фоизидан кам бўлмаган миқдорда республика фуқаролари иштирокини таъминлаш мажбуриятини олади.


2. Белгилансинки:

солиқ солиш режими, шу жумладан божхона тўловларини тўлаш Битимда назарда тутилган шартлар асосида амалга оширилади ва амалдаги муддати давомида ўз кучини сақлаб қолади;

оператор ва маркетинг компаниясига уларга Битимни амалга ошириш доирасида берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади;

инвесторлар Консорциуми Ўзбекистон Республикаси олдида ўз шахсий фаолияти сингари оператор ва маркетинг компанияси фаолияти учун мулкий жавобгардир;

операторга Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - пудратчи ташкилотлари томонидан Битимни амалга ошириш доирасида етказиб берилган товарлар ва бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқи берилган;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз харажатларини қоплаш ва инвесторлар Консорциумининг даромадли маҳсулоти улуши учун тегишли бўлган валюта маблағлари маркетинг компанияси томонидан унинг хорижий банкдаги ҳисобварағидан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида очилган махсус ҳисобварағига ўтказилади;

операторлар томонидан Битимда назарда тутилган кўринишлар бўйича мажбурий тартибда суғурталаш амалга оширилади;

Битимнинг Бошқарув қўмитаси таркиби Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, металлургия, машинасозлик ва кимё масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вакилларини киритади.


3. "Ўзбекнефтгаз" АЖга зарур бўлган ҳолатда, оператор талаби бўйича, Битимни амалга ошириш доирасида нефтгаз операцияларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги операторнинг Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида очилган ҳисоб рақамига унинг инвесторлар Консорциумидаги улуши чегарасида хорижий валютада пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг резидент банклари билан корреспондентлик муносабатларига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги биринчи даражали банкларда хорижий валютадаги ҳисоб рақамларини очишга рухсатнома берсин:

операторга - битимни амалга ошириш доирасида фақатгина нефтгаз операцияларини юритиш мақсадида;

маркетинг компаниясига - битим доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотдан келиб тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш учун.


5. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги:

Битим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан жавобгар республика давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин.

Битимда назарда тутилган тартибда инвесторлар мажбурияти ва жадвалдаги ишлар бажарилиши таъминлансин;

Битимни амалга оширишда ваколатли орган вазифасини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорининг 6-бандига асосан ташкил қилинган Битимни амалга ошириш бўйича гуруҳ сонининг штат жадвали иловага мувофиқ 4 бирликка оширилсин, унга Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш битимини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш юклансин.

Белгилансинки, битимни амалга ошириш бўйича гуруҳни молиялаш, қўшимча киритиладиган бирликларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорининг 8-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда икки ой муддатда битимни амалга ошириш доирасида оператор томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқишни расмийлаштириш бўйича божхона тартибини тасдиқласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши битимда кўрсатилган муддат давомида нефтгаз операцияларини ўтказиш учун белгиланган тартибда ер майдонлари ажратиб беришни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда операторга ер усти ва ер ости сув манбаларидан фойдаланиш бўйича етарли ҳажмда лимит ажратсин.

9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда битимни амалга ошириш доирасида операторга, пудратчига ва субпудратчига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали ускуналардан фойдаланиш учун рухсатнома берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оператор талабномасига кўра, ваколатли орган тасдиғи билан белгиланган тартибда Битимни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга визалар ва шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий инвесторлар ёки оператор талабномасига кўра, Битимни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги белгиланган тартибда оператор ва маркетинг компаниясига Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб этишга, шунингдек уларнинг талабномаларига кўра, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бориш учун тасдиқнома бериш(узайтириш)ни таъминласин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 426-модда