Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2001 й. 125-сон "Қашқадарё вилоятида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2001 й.

N 125



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЮЗ БЕРГАН

ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2001 йил 18 январда Қашқадарё вилояти ҳудудида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш, зилзиладан зарар кўрган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукумат комиссияси (Р. Азимов)нинг:

- Қашқадарё вилоятининг зилзиладан зарар кўрган туманларида тиклаш ишларини олиб бориш ва янги қурилишларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига 1-иловага* мувофиқ;

- Қашқадарё вилоятида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобига 2-иловага* мувофиқ розилик берилсин.


2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:

- тиклаш ишлари ва янги қурилишлар Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда олиб борилишини таъминласинлар;

- қурилиши жадаллаштириладиган ва янгидан қуриладиган объектларнинг аниқ рўйхатини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига  белгиланган тартибда тақдим этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги лойиҳалаш институтлари билан биргаликда 2001 йилда ишга тушириладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари икки ой муддатда ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.


4. Белгилансинки, қуйидагилар 2001 йилда қурилиши жадаллаштириладиган объектларни ва янги қурилиш ишларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

- Вазирлар Маҳкамаси Кафолат жамғармасининг 2,0 млрд сўм миқдоридаги маблағлари;

- республика бюджети ва Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромад  қисми харажат қисмидан ортиқ бўлиши ҳисобига тенг улушларда 7,0 млрд сўм.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги  ҳамда Молия вазирлиги объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, 2001 йилда ва кейинги йилларда маблағ билан таъминлаш ҳажмларини аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.

Ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Қашқадарё вилоятида юз берган зилзила оқибатларини бартараф этишга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2002 ва 2003 йилларга инвестиция дастурларини шакллантиришда бузиб ташланаётган объектлар ўрнига қурилаётган объектлар ишга туширилишини таъминлаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлигига мақсадли ажратилишини назарда тутсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, коммунал хўжалиги, маъмурий, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни тиклаш  чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. 4-иловага мувофиқ корпорациялар, компаниялар ва тижорат банкларининг зилзиладан зарар кўрган туманларда биттадан умумтаълим мактабини ўз молиявий ресурслари ҳисобига қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналарга 2001 йил 1 июнгача бўлган муддатда Қашқадарё вилоятининг зилзиладан зарар кўрган объектларида қурилиш ва тиклаш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда бажаришга рухсат берилсин.


9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

- ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини ҳамда бузиб ташланадиган объектлар ўрнига янгидан қуриладиган ва қайта тикланадиган объектларни лойиҳалаш учун лойиҳалаш ташкилотларига лойиҳалашдан олдинги зарур ҳужжатлар берилишини амалга оширсин;

- бир ҳафта муддатда  якка тартибдаги уй-жойларга етказилган зарарни, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун зарур қурилиш материаллари ҳажмини аниқлаш ишларини тугалласин.


10. "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, вазирликлар ва идоралар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан, зилзиладан зарар кўрган объектларни қайта тиклаш учун қурилиш материалларининг биринчи навбатда етказиб берилишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, уй-жойларни қайта тиклаш ва қуриш учун Ҳукумат комиссияси белгилаган ҳажмдаги қурилиш материаллари корхоналар томонидан аҳолига қўшилган қиймат солиғисиз сотилади.


11. Тижорат банкларининг зилзиладан зарар кўрган якка тартибдаги уй-жойлар эгаларига кредит бериш учун: "Пахта-банк" томонидан - 40 млн сўм, "Ўзтадбиркорбанк" томонидан - 40 млн сўм ва Халқ банки томонидан - 20 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зилзиладан зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетига республика бюджетидан 150 млн сўм ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, оилаларга моддий ёрдам тўлови етказилган зарарга кўра табақалаштирилган миқдорларда, зилзиладан зарар кўрган туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар қарорларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали, яшаш жойи бўйича амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳисобидан 15,2 млн сўм маблағ ажратсин.


14. Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияларининг  фуқароларнинг аризаларига мувофиқ, жами 26,5 млн сўм, шу жумладан "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўйича - 4,0 млн сўм, "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўйича - 1,5 млн сўм, "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси бўйича - 20,0 млн сўм, "Мадад" суғурта агентлиги бўйича - 1,0 млн сўм суғурта тўлови тўлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар Ҳукумат комиссиясига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида ахборот берсинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск