ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт /

Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидалари (АВ томонидан 19.12.2013 й. 2539-сон билан рўйхатга олинган ташқи ишлар вазирининг 13.12.2013 й. 1636-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 19 декабрда 2539-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ташқи ишлар вазирининг

2013 йил 13 декабрдаги

1636-сон буйруғига

ИЛОВА



Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон

Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари

ўтказадиган    тадбирлар     вақтида    Ўзбекистон

Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш

ҚОИДАЛАРИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) чет элда ўтказиладиган тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиш тартибини белгилаш, тадбир иштирокчиларида ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Қоидалар "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасига мувофиқ хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартибини белгилайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари томонидан хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараши шарт.


4. Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан маълум қилади.


5. Хорижий давлатлар ҳудудида тадбирлар ва маросимларни ўтказиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг муассасаси ёки ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши учун зарур бўлган барча тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминлаши лозим.



II БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


6. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси - Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат суверенитетининг рамзи;


хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатлари - хорижий мамлакатлар ҳудудида амал қиладиган, умумэътироф этилган ёки одат тусига кириб қолган миллий ёки маҳаллий анъаналар;


расмий тадбирлар - муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши муносабати билан ўтказиладиган расмий маросимлар;


делегация - Ўзбекистон Республикаси муассасаси ёки ташкилоти томонидан хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирлар ва маросимларда иштирок этаётган расмий гуруҳ.



III БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҲУДУДИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУАССАСАЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ЎТКАЗАДИГАН ТАДБИРЛАР

ВАҚТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИНИ ИЖРО ЭТИШ


7. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган қуйидаги тадбирлар вақтида хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатларини инобатга олган ҳолда ижро этилади:

Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирлар ва йиғилишларнинг очилиши чоғида;

ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;

хорижий мамлакатга сафар билан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ҳамда бошқа юқори мартабали мансабдор шахсларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида;

Ўзбекистон Республикасининг турли расмий тадбирларини ўтказиш чоғида;

ўтказиладиган спорт мусобақалари давомида - Ўзбекистон Республикасининг миллий терма командалари иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш чоғида.


8. Хорижий давлатлар ҳудудида расмий тадбирлар ва маросимлар ўтказаётган Ўзбекистон Республикаси муассасаси ёки ташкилотининг делегацияси Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатлари ҳақида хабардор қилинади.


9. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим.


10. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясининг оркестр, хор, ҳам оркестр, ҳам хор томонидан ёки ўзга вокал ҳамда вокал-чолғу асбоблари билан ёки кўпчилик ҳузурида ижро этиш Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг тегишли делегация раҳбарлари зиммасига юклатилади.


12. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


13. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 678-модда










































Время: 0.2260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск