язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Никоҳ ва оила/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2013 й. 332-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2013 й.

N 332


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР ШАКЛЛАРИНИ

ВА УЛАРНИ БЕРГАНЛИК УЧУН ГЕРБ ЙИҒИМИ

МИҚДОРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 25 АПРЕЛДАГИ 119-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Гербли гувоҳномалар бланкларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорининг 4-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда) "2013 йил 1 декабргача" сўзлари "улар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 667-модда