ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2001 й. 132-сон "Тошқин ва сел оқимлари, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2001 й.

N 132


ТОШҚИН ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИ, КЎЧКИ

ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ

ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Тошқин ва сел оқимлари етказиши мумкин бўлган зарарнинг, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини тугатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошқинга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. 


2. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар раҳбарлари:

- баҳор-ёз фаслларидаги тошқин даврида кўчки ва сел оқимлари ҳодисалари оқибатларининг олдини олиш бўйича барча ишлар ва тадбирлар ўз маблағлари ҳисобига бажарилишини таъминласинлар;

- жорий йилнинг 10 апрелигача хавф даражасидан ҳамда Давлат геология қўмитасининг кўчки ҳодисаларини кузатиш давлат хизматининг кўрсатмаларига ҳамда "Бошгидромет" бошқармаси томонидан аниқланган ва вилоятлар ҳокимликларига берилган сел хавфи зонасидаги  объектлар рўйхатига мувофиқ сел, тошқин-кўчки зоналаридаги шаҳарчалар, қишлоқлар ва хўжаликлар аҳолисини вақтинча бошқа жойга кўчирсинлар, зарурат бўлганда эса уларни доимий яшаш учун хавфсиз туманларга режа бўйича босқичма-босқич кўчирсинлар;

- ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилишлар, дарёларнинг қайирларидан кон билан боғлиқ бўлмаган материалларни рухсатсиз қазиб олиш ва  хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ишлар ҳисобига дарёлар ва сойларнинг сув ўтказиш имкониятларини  пасайтириш ҳолларига қатъий барҳам берсинлар;

- дарёлар, сойлар ва гидроиншоотлар бўйича  зарур ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишларини бажарсинлар, бу ишлар учун капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ва фойдаланиш харажатлари доирасида алоҳида лойиҳалар ва сметалар бўйича ҳақ тўласинлар.

- Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари сел ва тошқин сувларини талофатсиз ўтказиш мақсадида кўчки хавфи бўлган жойлар, кичик дарёлар, сойларнинг ўзанлари ҳолатини доимий кузатиб борсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

- жорий йилнинг 10 апрелигача республика ҳудудида барча сув омборларининг ҳолатини текшириб чиқсин ҳамда уларнинг иш режими устидан назорат ўрнатсин. Тошқинлар бошлангунгача сел ва тошқин сувларини қабул қилиш учун сув омборлари ўзанларида 20 фоизгача бўш жой қолдирилсин;

- сел ва тошқинлар рўй берадиган даврда вазирликнинг жойлардаги барча бўлинмаларида кеча-кундуз навбатчилик ташкил этсин ва сув хўжалиги объектлари иши устидан назорат ўрнатсин;

- икки ҳафта муддатда каналларнинг бош иншоотлари ва қирғоқни муҳофаза қилувчи дамбаларнинг сел ва тошқин сувларини ўтказишга тайёрлигини текширсин, сел ўтадиган жойларни ўрганиб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси:

- кузатиш хизмати кучлари билан хавфли кўчки участкалари фаоллашуви ҳамда ўпирилишлар пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналарни аниқлаштирсин, уларнинг ривожланиши тўғрисида вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларини ўз вақтида ишончли ахборот билан таъминласин;

- хавфли кўчки жараёнлари ва ўпирилишлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши бевосита хавф солганда дарҳол ҳокимликларга шаҳарчалар, қишлоқлар ва хўжаликлар аҳолисини хавфли зоналардан шошилинч равишда вақтинча кўчириш, шунингдек зарурат бўлганда, уларни доимий яшаш учун хавфсиз туманларга кўчириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар берсин;

- ёзги дам олиш мавсуми бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш уйлари, туристик базаларни текшириб чиқсин, зарурат бўлганда тегишли ёзма кўрсатмалар берсин.  


5. "Бошгидромет" бошқармаси:

- жорий йилнинг 30 мартигача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат геология қўмитаси билан биргаликда қор заҳираларини, сел ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларини, шу жумладан Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг чегарадош ҳудудларини авиация орқали текшириб чиқсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ишларни амалга ошириш учун "Бошгидромет" бошқармасининг ҳисоб-китоблари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан бошқармага мақсадли маблағлар ажратсин;

- хавфли зоналар, шунингдек баланд тоғлардаги ёриб чиқиш хавфи бўлган кўлларнинг ҳолати устидан  мунтазам равишда назорат учишлари олиб борсин;

- жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда баланд тоғлар, ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар, шу жумладан чегара зоналаридаги кўлларни кузатиш учун ишончли алоқа ва хабар бериш тизимлари билан жиҳозланган ва таъминланган вақтинчалик постлар ташкил қилсин;

- вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини тошқинлар, селлар ва  қор кўчкилари кўчиши билан боғлиқ хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатлар ҳудудидаги республика учун хавф солувчи ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар ва селларни келтириб чиқарувчи участкаларни кузатиш учун авиация ишларини олиб боришга белгиланган тартибда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматларининг рухсатномалари олинишини  ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва "Бошгидромет" бошқармаси билан келишган ҳолда шу йил 20 апрелгача Тошкент вилоятининг хавфли зоналарида ("Қамчиқ" довони) табиий тусдаги  фавқулодда вазиятларни кузатиш ва уларнинг олдини олиш постлари ташкил этсин, уларни ишончли алоқа ва хабардор қилиш воситалари билан жиҳозласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Бошгидромет" бошқармаси, Давлат геология қўмитасининг кузатиш давлат хизмати билан келишган ҳолда баҳорги-ёзги  тошқинлар даврида сойларга, сел, қор кўчкилари содир бўладиган жойларга ва бошқа хавфли участкаларга бориш йўлларида постлар ташкил этсин ҳамда уларда одамлар, автотранспорт ва техниканинг хавфли зоналарга ўтишига йўл қўймаслик мақсадида  шлагбаумлар ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятлар бўлимлари кучи билан, шикастланган аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун табиий офат рўй берган зоналарга кўчиришга тайёр ҳолатдаги тиббий пунктларни зарур миқдорда тайёрлаб қўйсин. Тиббий ёрдам пунктлари зарур асбоб-анжомлар, буюмлар ва дори-дармонлар билан таъминлансин. Дори-дармонлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши  воситалар заҳиралари  яратилсин.


10. "Кафолат" ва "Ўзагросуғурта" суғурта компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қор кўчкиси, сел ва  тошқин  зоналаридаги иморатлар, уй-жойлар, фуқароларнинг шахсий мулки ва чорва молларини,  боғ-полиз хўжаликларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий йўналишдаги объектларни ихтиёрий  суғурта қилиш афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишлари  олиб борсинлар, тегишли шартномалар тузиш ишларини фаоллаштирсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

- қор кўчкиси, сел, тошқин даврида вазирликнинг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, раҳбарлар таркибининг кеча-кундуз мобайнидаги навбатчилигини ташкил этсин;

- шу йил 10 апрелгача вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда  кичик дарёлар, сойлар ўзанларини ва кўприкларни текширувдан ўтказсин ҳамда уларни мустаҳкамлаш ишларини  амалга оширсин;

- гидрометеорологик вазият тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ўрганиб чиқиш ва  алмашишни ташкил этсин. Вазирлар Маҳкамасига республика ҳудудларида вужудга келган фавқулодда вазиятлар ва  табиий офатларнинг кутилиши мумкин бўлган оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот тақдим этилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 сентябрдаги 374-қарорига 26-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 16 мартдаги

132-сон қарорига

ИЛОВА



Тошқинга қарши фавқулодда  комиссия

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

- Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Давлат маслаҳатчиси,  комиссия раиси

Атаев  В.Ю.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,  комиссия раисининг ўринбосари

Холтоев  Т.Х.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,  комиссия раисининг ўринбосари

Юнусов  Р.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,  комиссия раисининг ўринбосари

Қалибеков  И.Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири, комиссия котиби  

Қосимов  Б.Э.

- Фавқулодда вазиятлар вазири


Назиров  Ф.Ғ.

- Соғлиқни сақлаш вазири

  

Шоисматов  Э.Р.

- "Ўзбекэнерго" ДАК раиси вазифасини бажарувчи


Абдуллаев  Ф.С.

- Ўзбекистон почта ва  телекоммуникациялар агентлиги  бош директори

Рўзметов  А.Ғ.

- "Ўзбекистон  ҳаво  йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори

Холмуҳамедов  Ў.О.

- "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори

Чуб  В.Е.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи


Аюпов  А.М.

- "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси раиси

Аҳмедов  А.А.

-  "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси  раиси

      

Зоҳидов  Р.Қ.

- "Ўзбекистон темир йўллари" давлат- акциядорлик компанияси раиси

Нишонов  Ш.Н.

- "Ўзагромашсервис" уюшмаси раиси 

Омельницкий  М.А.

- Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси раиси

Сидиқназаров  Қ.М.

- Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акциядорлик корпорацияси раиси

Тошев  Х.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси раиси вазифасини бажарувчи

Шеримбетов  Ҳ.С.

- Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

Жалолов  А. А.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 

Азимбоев  Т.А.

- Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик концерни раисининг ўринбосари

Бобожонов  П.Р.

- Ўзбекистон Республикаси  Бош прокурорининг ўринбосари

Зинин  В.И.

- Молия вазирининг ўринбосари

Неъматов И.Т.

- Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Парпиев  Б.Р.

- Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Саидов  А.М.

- Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

Салимов  А.Х.

- Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари

Юсупов  И.Ю.

- Мудофаа вазирининг ўринбосари

Нисневич  А.С.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги департаменти бошлиғининг  ўринбосари

Ҳамидов  М.Х.

- "Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича)

Худойбергенов  Ю.Х.

- "Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича)




















Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск