ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.1997 й. 410-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.04.1997 й.
N 410-I
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ КОДЕКСИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси 1997 йил 1 октябрдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш ва ўташ тартибини 1997 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига мувофиқлаштирсин;
қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиши лозим бўлган қамоқ уйлари фойдаланишга топширилгунга қадар уларни тергов ҳибсхоналари ва турмада жазони ижро этиш ва ўташнинг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда сақланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимининг моддий-техника базасини ривожлантиришни, колониялар, тергов ҳибсхоналари, ихтисослаштирилган қамоқ уйлари, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ишлаб чиқариш корхоналарини қуришни (реконструкция қилишни) таъминласин;
давлат эҳтиёжларига мўлжалланган маҳсулотларнинг айрим турларини тайёрлаш учун буюртмаларни жазони ижро этиш муассасалари корхоналарига тақсимлашни ҳамда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг меҳнатидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маданий соҳа объектларини қуришда фойдаланишни ҳар йили назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси қонунларини Жиноят-ижроия кодексига мувофиқлаштириш тўғрисида Олий Мажлисга таклифлар тақдим этсин;
ҳукумат қарорларини Жиноят-ижроия кодексига мувофиқлаштирсин;
республика вазирликлари ва идораларининг Жиноят-ижроия кодексига зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси нашр этилишини таъминласин.
ЎзбекистонРеспубликаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов