язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 22.09.1994 й. 2016-ХII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1994 й.

N 2016-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1995 йилнинг 1 апрелидан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси амалга киритилган кундан бошлаб маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг Кодексга зид келмайдиган қисми қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1995 йилнинг 31 мартидан кейин содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланилади.


4. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг Кодекс билан белгиланган тартиби Кодекс амалга киритилгунига қадар содир этилган ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.

1995 йилнинг 1 апрелига қадар кўрилмай қолган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан белгилаб берилган кимга тааллуқли эканлигидан қатъи назар қайси орган (мансабдор шахснинг) юритишида бўлса, шу орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилади.


5. Туман (шаҳар) судлари 1995 йилнинг 1 февралидан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ахлоқ тузатиш меҳнат ишларига жалб этиш тарзидаги маъмурий жазони қўлламасинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳолга келтириш хусусида Олий Кенгашга таклифлар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳолга келтирсин;

республика вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идоралари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зид келадиган ўзларининг норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси нашр этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1994 й., 3-сон, 7-модда