язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.04.1998 й. 608-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1998 й.

N 608-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОИЛА КОДЕКСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган никоҳлар ҳақиқий деб ҳисобланади;

қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари иловага мувофиқ 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан ўз кучини тўла ёки қисман йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Оила кодексига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Кодексга зид келадиган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси нашр этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                   Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

1998 йил 30 апрелдаги

608-I-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ўз кучини тўла

ёки қисман йўқотган қонун ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикасининг 1969 йил 6 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, N 16, 142-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1969 йил 25 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, N 27, 266-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1971 йил 28 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1971 йил, N 30, 271-модда).


4. Ўзбекистон Республикасининг 1971 йил 17 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1971 йил, N 34, 323-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1973 йил 27 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига қўшимча ҳамда ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 256-модда).


6. Ўзбекистон Республикасининг 1973 йил 29 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 270-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1976 йил 22 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1976 йил, N 18, 201-модда).


8. Ўзбекистон Республикасининг 1976 йил 25 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1976 йил, N 33, 390-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1980 йил 29 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 13, 196-модда).


10. Ўзбекистон Республикасининг 1980 йил 12 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми "Ўзбекистон Республикасининг никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" чиқарган Фармонни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 32, 542-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 31 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 10, 165-модда).


12. Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 5 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи кодексларига ва бошқа қонун актларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг ўн бешинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 19, 321-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 12, 180-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1984 йил 28 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг еттинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 19, 281-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 29 апрелда қабул қилинган "Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тартибига баъзи ўзгартишлар киритиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила, Гражданлик ва Гражданлик-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 13, 142-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига ҳамда Никоҳ ва оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 31, 358-модда).


17. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг баъзи қонунбузарликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ва бошқа қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг учинчи ва ўнинчи хатбошлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 414-модда).


18. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1987 йил 16 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун актларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1987 йил, N 3, 8-модда).


19. Ўзбекистон Республикасининг 1987 йил 23 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1987 йил, N 15, 161-модда).


20. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 198-модда).