язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 й. 354-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2002 й.

N 354-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ШАҲАРСОЗЛИК КОДЕКСИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў.Султонов) ўз қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 264-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                   Э. Халилов