Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.07.2000 й. 293-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 31 июлдаги

293-сон қарорига

1-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди

орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида

ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат назорати чора-тадбирлари белгиланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тартибини қонуний айланиш доирасида бошқаради.


2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш фаолиятнинг тегишли тури учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишувга ва Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг  тегишли рухсатномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар (1-6-иловалар)* асосида амалга оширилади.


3. Сертификат олиш учун аризачи Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) фирма бланкасида расмийлаштирилган сертификат бериш учун ариза (7-илова), унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

олиб кириш (олиб чиқиш)ни амалга оширувчи ташкилот, фирманинг, шунингдек, юк олувчи мамлакатининг номи, юридик манзили, лицензиясининг тартиб рақами;

гиёҳвандлик воситасининг ёки психотроп модданинг халқаро патентланмаган номи, агар шундай модда мавжуд бўлса, ёхуд шу номда чиқариладиган гиёҳвандлик воситасининг ёки дори-дармонлик шакли ва уларнинг миқдори кўрсатилган ҳолда психотроп модданинг номи, прекурсор номи;

олиб кириш (олиб чиқиш)нинг мақсади;

олиб кириш (олиб чиқиш) учун фойдаланиш мўлжалланаётган транспорт тури;

олиб кириш (олиб чиқиш) мўлжалланаётган муддатлар;

етказиб бериш (бир ёки бир нечта туркум билан) тартиби;

б) Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ёки ваколатли банкда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва божхона органида ҳисобга қўйилган контракт (шартнома)нинг нусхаси;

в) прекурсорларни олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Экологик сертификация ва хизматлар марказининг хулосаси;

г) экспорт қилувчи (импорт қилувчи - Ўзбекистон Республикаси норезиденти)нинг таъсис ҳужжатлари нусхалари;

е) аризачининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар амалда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганлиги ва ундан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этиш ҳақидаги мажбурият хати (8-илова), унга юк божхона декларацияси ва экспорт қилувчи мамлакатининг (аризачи импорт қилувчи бўлган ҳолларда) ваколатли органи томонидан бериладиган экспорт учун сертификат (рухсатнома)нинг нусхалари илова қилинади.


Изоҳ: гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигига импорт қилувчи мамлакатнинг олиб кириш учун сертификати (рухсатномаси)ни тақдим этиш зарур.


3-1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

4. Тақдим этилган материаллар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги қарор тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддатда қабул қилинади. Белгиланган муддатда сертификат бериш рад этилган ҳолларда рад этиш сабаблари кўрсатилган асослар тақдим этилади.

Сертификат бериш юзасидан аризани такрорий кўриб чиқишда сертификат беришнинг ушбу сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

5. Бериладиган сертификатнинг амал қилиш муддати бир йилгача.


6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун контрактлар фаолиятнинг тегишли тури белгиланган тартибда божхона органида ҳисобга қўйилади.

Божхона органлари ҳисобга қўйиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15- кунидан кечиктирмай гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг амалда олиб кирилиши, олиб чиқилиши ва транзит тарзида ўтказилиши ҳақида 9-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига ҳисобот тақдим этади.


8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси орқали транзит тарзида ўтказиш Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 10-иловага мувофиқ шаклда бериладиган рухсатнома бўлгандагина амалга оширилади.

Бунда айланиши Ўзбекистон Республикасида чекланган прекурсорлар рўйхатида (IV рўйхат) 1-5, 7, 9, 11, 14-17, 19, 22, 25 тартиб рақамлари билан белгиланган прекурсорлар транзити махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида ўтадиган гиёҳвандлик воситалари унинг табиатини ўзгартириши мумкин бўлган ҳар қандай жараёнларнинг таъсирига тушиши мумкин эмас ва унинг ўрами ваколатли идораларнинг рухсатисиз ўзгартирилиши мумкин эмас.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, аризага (12-илова) асосан бериладиган рухсатнома (11-илова) бўйича ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштирилади.


11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни очиқ турдаги божхона омборларига ва бўш омборларга жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


12. Олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни божхонада расмийлаштириш чоғида божхона идораларига сертификатларнинг асли ва нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.


13. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта орқали, шу жумладан халқаро йўсинда юбориш импорт қилувчи мамлакат ва экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли идораси томонидан берилган рухсатноманинг нусхаси билан кузатилаётган ҳолатдан бошқа ҳолатда тақиқланади.


14. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни мурувват ёрдами сифатида юбориш тақиқланади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича республика комиссиясининг рухсати билан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг Ўзбекистон Республикасининг аниқ субъектларига юборилиши бундан мустасно.


15. Мазкур Низомда белгиланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасида қонуний айланиши доирасида олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби бузилганда кўрсатилган воситалар ва моддаларни олиб кириш (чиқиш) ва транзит тарзида ўтказишни амалга оширувчи юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





























































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск