язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2013 й. ЎРҚ-360-сон "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.08.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 12.12.2013 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.2013 й.

N ЎРҚ-360

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БЮДЖЕТ КОДЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси тасдиқлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014 ва 2015 йиллар мобайнида:

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


3-модда. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2013 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон