ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Божхона фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона органларининг ўзаро кўмаклашиши бўйича Битим (Анқара, 1997 йил 18 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

уларнинг божхона органларининг

ўзаро кўмаклашиши бўйича

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорат манфаатларига зиён келтиришини ҳисобга олиб,

божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланишини таъминлаш муҳим эканлигини тушуниб,

божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб,

божхона қонунлари бузилишини бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар ушбу божхона органларининг яқин ҳамкорлиги натижасида янада самаралироқ бўлишига ишониб,

1953 йил 5 декабрдаги Ўзаро маъмурий кўмаклашиш бўйича Божхона ҳамкорлиги кенгаши (Бутунжаҳон божхона ташкилоти) тавсияларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Божхона қонунлари" атамаси товарларни импорт, экспорт, транзит қилиш ва барча божхона процедураларини амалда қўллаш, жумладан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга нисбатан Томонларнинг божхона органлари амал қиладиган қонунлар, қонун кучидаги ва бошқа норматив ҳужжатларни англатади.


2. "Божхона ҳуқуқларини бузиш" атамаси ҳар қандай қоидабузарлик ёки божхона қонунларини бузишга уринишни англатади.


3. "Божхона божлари ва солиқлари" атамаси божхона божлари ва кўрсатилган хизматларнинг тахминий қийматига қадар чекланган йиғимлардан ташқари, товарларни импорт ёки экспорт қилишда ёхуд улар муносабати билан ундириладиган бошқа барча бож, солиқ ва йи

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск