ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2013 й. 344-сон "Монополияга қарши курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2013 й.
N 344
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ
БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 6 январь, 1-сон, 2-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 12-сон, 96-модда