язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа оид бўлмаган тўловлар/ Чет эл валютасида тўланадиган солиққа оид бўлмаган тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.1993 й. ПФ-635-сон "Хорижий валютада солиқ бўлмаган давлат тўловларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.07.1993 й.

N ПФ-635



ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА СОЛИҚ

БЎЛМАГАН ДАВЛАТ ТЎЛОВЛАРИНИ

ОЛИШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Хорижий валютада давлат божлари, йиғимлари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар олишни тартибга солиш ва валюта тушумларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, хорижий валютада олинадиган давлат божи, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг бир қисми вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари махсус жамғармаларининг валюта ҳисобварақларига ўтказилади;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари махсус валюта жамғармаларининг маблағлари уларнинг ҳоҳишига кўра моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва хизмат сафари харажатлари учун фойдаланилади.


2. "Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги фармонининг валюта тушумларини тақсимлашга тааллуқли 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари хорижий валютада оладиган давлат божлари, йиғимлари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ҳамда уларнинг миқдорлари (ставкалари)ни белгилаб берувчи қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов