язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Кредитлашнинг умумий масалалари/ Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби (ЎзР ВМ 04.12.2002 й. 422-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 4 декабрдаги

422-сон қарорига

ИЛОВА



Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик

ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни

қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масьулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва агар қарздор кредит бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк қиймати кредитор банкнинг талабини қоплаш учун етарли бўлмаганда ундирувни қарздорларнинг гаровдан бўш бўлган бошқа, ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиботини белгилаб беради.


2. Мазкур Тартиб мақсадлари учун қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


кредитор банк - кредит берган банк;


қарздор - кредитор банкдан кредит олган юридик ёки жисмоний шахс;


ликвидли мол-мулк - қарз олувчининг осон сотиладиган мол-мулки, шу жумладан ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ва бошқа асбоб-ускуналар, шунингдек қарздорнинг бошқа мол-мулки.


3. Қарздорнинг пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, кредитор банк кредит бўйича қарздорликни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тузилган ва нотариал тасдиқланган ёзма битим асосида қарздорнинг ликвидли мол-мулки хисобига, ёхуд ундирувни суд тартибида қарздорнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш йўли билан қайтаришга ҳақлидир.

Кредитор банк томонидан кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битим кредит ва фоиз тўловлари бўйича қарз тўлиқ қайтарилгунгача исталган вақтда тузилиши мумкин.


4. Кредитор банкнинг кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш; бўйича ҳуқуқи, кредит бўйича қарз тўланмаган тақдирда қарздорнинг сотиладиган ликвидли мол-мулки рўйхати, шунингдек ушбу мол-мулкни сотиш тартиби кредитор банк ва қарздор ўртасидаги битим билан белгиланади.'


5. Қарздор томонидан кредит бўйича қарз пул маблағлари етишмаслиги сабабли ўз вақтида тўланмаган тақдирда кредитор банк қарздорни кредит бўйича қарзни унинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш бўйича ўз мўлжали тўғрисида, кредит бўйича қарзни узиш ҳисобига қабул қилишга рози бўлган мол-мулк турларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.


6. Қарздор билдиришнома олинган кундан бошлаб 15 кундан кечикмай кредитор банкка ёзма жавоб юбориши шарт.


7. Қарздор рози бўлмаган тақдирда кредитор банк кредит бўйича қарзни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўлатиш мақсадида қарздорнинг ликвидли мол-мулкига ундиришни қаратиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


8. Қарздорнинг ликвидли мол-мулки сотилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ сотилмагунича аукциондан олинмайди.

9. Кредитор банк қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотиш мақсадида очиқ савдолар ташкил этишнинг ташаббускори ҳисобланади.


10. Кредитор банк очиқ савдолар ўтказилгунгача 15 кундан кечикмай қарздорни уларнинг ўтказилиш санаси ва жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.


11. Қарздор очиқ савдоларда умумий асосларда қатнашиш ҳуқуқига эгадир.


12. Кредитор банкка берилиши керак бўлган тўлов суммаси кредитор банк томонидан қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотиш даври учун очиладиган махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


13. Очиқ савдолардан тушган маблағларни тақсимлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Агар мол-мулкни сотишдан олинган сумма кредитор банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, қонун ҳужжатларида ёки битимда бошқача кўрсатма бўлмаса, у етишмаган суммани қарздорнинг бошқа мол-мулкидан умумий асосларда олиш ҳуқуқига эгадир.


15. Агар қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотишдан олинган сумма қарздорнинг кредитор банкдан кредит бўйича қарзидан ортиқ бўлса, суммадаги фарқ қарздорга қайтариб берилади.


16. Кредитор банк ва қарздор ўртасидаги келишмовчиликлар битим шартларига мувофиқ хал этилади. Вужудга келган келишмовчиликларни ўзаро келишувга кўра ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда томонлар судга мурожаат қилишга ҳақлидир.