язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар/ Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2002 й. 421-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2002 й.

N 421




РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенргаинг "Рўза ҳайити" муносабати билан 1991 йил 11 апрелдаги 193-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2002 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 декабрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2002 йил 6 декабрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайити байрамини жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов