Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 27.01.2014 й. 17-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 январдаги

17-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат солиқ хизмати органлари томонидан

хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги

йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун давлат солиқ хизмати органларида солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом мақсадлари учун хўжалик юритувчи субъектлар деганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар - жисмоний шахслар тушунилади.


2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун давлат солиқ хизмати органларида солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги хулоса хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги маълумотнома (кейинги ўринларда маълумотнома деб аталади) тарзида ҳамда 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

Давлат солиқ хизмати органлари маълумотномани солиқ тўловчининг шахсий карточкаларидаги мавжуд маълумотлар асосида беради.


3. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга маълумотнома берилиши кейинчалик уларга хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш ҳуқуқини беради.


4. Маълумотнома бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Маълумотноманинг амал қилиш муддати тамом бўлган тақдирда хўжалик юритувчи субъектлар ушбу Низомда белгиланган тартибда янги маълумотнома бериш учун ариза беришга ҳақлидирлар.


5. Қуйидагилар:

хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ қарздорлиги йўқлиги;

солиққа оид ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши маълумотнома олишда рухсат берувчи талаблар ва шартлар ҳисобланади.


6. Хўжалик юритувчи субъект ихтиёрий тугатилганда маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ берилади.



II. МАЪЛУМОТНОМА ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Хўжалик юритувчи субъектлар асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш мақсадида рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига маълумотнома бериш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар.

Зарурият бўлганда давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъект билан таққослама далолатномаси тузади. Таққослама далолатномаси хўжалик юритувчи субъектнинг (якка тартибдаги тадбиркор - жисмоний шахснинг ва юридик шахс мансабдор шахсининг) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизматида ҳозир бўлиши йўли имзоланади.

Таққослама далолатномаси тузиш учун хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига солиқларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этади.

Маълумотнома олиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


8. Хўжалик юритувчи субъектдан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Маълумотнома олиш учун ариза хўжалик юритувчи субъект томонидан бевосита, унинг олинганлиги тўғрисида хабар берилган ҳолда почта алоқаси воситасида ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.



III. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА МАЪЛУМОТНОМА

БЕРИШ ЁХУД УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ. МАЪЛУМОТНОМАНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


10. Ариза кўриб чиқилганлиги ва маълумотнома берилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан йиғим ундирилмайди.


11. Маълумотнома олиш учун давлат солиқ хизмати органига тақдим этилган ҳужжатлар улар олинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш учун материалларни қўшимча ўрганиш ёхуд бошқа чоралар кўриш зарур бўлган тақдирда аризани кўриб чиқиш муддати, истисно тариқасида, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари томонидан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда ариза берган хўжалик юритувчи субъект хабардор қилинади.

Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида кўрсатилган муддатлар мобайнида давлат солиқ хизмати органи маълумотнома бериши ёки беришни рад этиши шарт.


12. Хўжалик юритувчи субъект ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлганда унга маълумотнома берилади.


13. Қуйидагилар:

хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

хўжалик юритувчи субъектнинг ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги маълумотнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъектда солиқ текшируви ўтказилаётган даврда ҳам маълумотнома берилмайди.

Маълумотнома беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома беради ёки уни рад этишнинг сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Давлат солиқ хизмати органи тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома бериши ёки уни маълумотнома бериш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Электрон шаклда берилган маълумотнома ёки хабарнома қоғоз тарзидаги ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Хўжалик юритувчи субъект рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат маълумотнома беришни рад этиш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


15. Хўжалик юритувчи субъект томонидан улар бўйича илгари маълумотнома бериш рад этилган сабаблар бартараф этилгандан кейин хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига тегишли ҳужжатларни тақдим этиб такроран мурожаат қилиши мумкин.


16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда давлат солиқ хизмати органи томонидан илгари ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.


17. Хўжалик юритувчи субъект маълумотнома беришнинг рад этилиши, шунингдек давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


18. Маълумотнома йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


19. Маълумотноманинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.



IV. БЕРИЛГАН МАЪЛУМОТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


20. Давлат солиқ хизмати органлари берилган маълумотномалар реестрини юритади ва уларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради.

Берилган маълумотномалар реестрида хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

хўжалик юритувчи субъект - юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

хўжалик юритувчи субъект - якка тартибдаги тадбиркор - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

маълумотнома берилган сана ва унинг тартиб рақами;

маълумотноманинг амал қилиш муддати;

маълумотноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

маълумотномани бекор қилишнинг асослари ва санаси.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк

(ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун

солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА N___

        

(маълумотномани берган ДСИ номи)


нинг аризасига кўра

(хўжалик юритувчи субъект - юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркор - жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


    

.

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)


               

Хўжалик юритувчи субъектнинг 20___ йил "___" ___________ даги ҳолатга кўра солиқ қарзлари мавжуд эмас.

Маълумотнома ________________ банкдаги, МФО _____________________

асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун берилди.


Амал қилиш муддати 20___ йил "___" _______________ гача.



20___ йил "___" ______________



______________________ давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

           (шаҳар, туман)


       


(имзо)

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий

банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун солиқ

қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


























1-босқич

Ариза берувчи - хўжалик юритувчи субъект


Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига бевосита, унинг олинганлиги тўғрисида хабар берилган ҳолда почта алоқаси ёки электрон шаклда тақдим этилади.

   


Хўжалик юритувчи субъект ихтиёрига кўра















































V























2-босқич

Хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари


    

1. Маълумотнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат дарҳол қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).


2. Тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, зарурият бўлганда хўжалик юритувчи субъект билан таққослама далолатномаси тузади, хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома беради ёки уни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда маълумотнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


3. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи материалларни қўшимча ўрганиш ёки бошқа чоралар кўриш зарур бўлган тақдирда, истисно тариқасида, аризани кўриб чиқиш муддатини узайтиради, бу ҳақда ариза берган хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилади.


4. Хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома беради ёки уни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда маълумотнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


5. Маълумотнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати (10 кундан ортиқ бўлмаган) кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади).

     


1) Ҳужжатлар қабул қилинган

кунда;

2) Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;

3) 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда (зарурият бўлганда);

4) Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда.















































































































V























3-босқич (зарурият бўлганда)

Хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари


     

Ариза берувчи томонидан маълумотнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, маълумотнома бериш ёки беришни рад этиш рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

    


Маълумотнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда























       





Низомга

3-ИЛОВА



Асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини

ёпиш учун хўжалик юритувчи субъектларда солиқ

қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун

АРИЗА

(Юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)








































(Ташкилотнинг номи)








































(Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли)








































Солиқ тўловчининг идентификация рақами


























































(Хўжалик юритувчи субъектнинг юридик (почта) манзили)








































Алоқа қилинадиган телефон




























































Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)














































Якка тартибдаги тадбиркорнинг паспортига оид маълумотлар (якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилади)

                                





Серияси

Рақами

































































Берилган сана

/

/


Ким томонидан






(Рақамлар билан: кун, ой, йил)


берилган











































Асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун
























солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома беришингизни илтимос қиламан



























































(Хўжалик юритувчи субъектнинг ёпиладиган асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамининг тартиб рақами)

      






МФО











(Банкнинг номи)
















































Бюджет ёки бошқа шаҳарлар ва (ёки) туманларнинг бюджетдан ташқари фондлари олдида






ҲА






солиқ мажбурияти мавжудлиги





















(тегишли катакчада кўрсатилсин)


Х

































ЙЎҚ






Агар бюджет ёки бошқа шаҳарлар ва (ёки) туманларнинг бюджетдан ташқари фондлари олдида солиқ мажбурияти мавжуд бўлса,

у ҳолда қуйидагилар кўрсатилсин

       






























(солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг номи, ҳудудий солиқ органининг номи)








































Мен Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва







тўлиқлиги учун жавоб бераман































     































(Чекланган доирадан чиқилмасин)










/

/









(ариза берувчининг Ф.И.О.)

(Имзо)
















































Ариза берилган сана








/

/

















М.Ў.







































(Ушбу чизиқдан кейин маълумотлар давлат солиқ хизмати органлари томонидан тўлдирилади)













































(Чекланган доирадан чиқилмасин)









/

/









(Солиқ органининг аризани қабул қилган мансабдор шахси Ф.И.О.)

(Имзо)









Ариза қабул қилинган сана






/

/



Почта


/

/


























штемпели











Ҳужжатнинг кирувчи рақами












санаси





























(солиқ аризаси почта орқали тақдим этилган тақдирда тўлдирилади)

Солиқ органининг коди








































Ш.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 февраль, 5-сон, 58-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 9-модда






























Время: 0.1483
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск