ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2014 й. 19-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.01.2014 й.
N 19
ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА
РАДИАЦИЯ-ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИДА ХИЗМАТНИ
ЎТАГАН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА
ЯШАЙДИГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФУҚАРОЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР
ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 3 февраль, 5-сон, 59-модда