ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /Маданият ва спорт ишлари вазирининг 03.02.2014 й. 91-сон "Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2014 й. 2559-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.02.2014 й.
N 2559
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
ВАЗИРИНИНГ
03.02.2014 й.
N 91
БУЙРУҒИ
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия
маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган
спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. Ходжиматов
ИЛОВА
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний
тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб
этилмайдиган спорт турлари
РЎЙХАТИ
1. Автомобиль спорт турлари (авторалли, автокросс, шоссе-айланма пойгалар, картинг)
2. Альпинизм
3. Амалий спорт турлари (триатлон (дуатлон), биатлон (ёзги, қишки), ёнғин-амалий спорти, пневматик қуролдан ўқ отиш)
4. Армрестлинг
5. Ашихара каратэ
6. Бадминтон
7. Боулинг
8. Джит Кун До
9. Камондан ўқ отиш
10. Кёрлинг
11. Кикбоксинг
12. Комбат айкидо
13. Қояни забт этиш
14. Қўл жанги
15. Модель спорт турлари (авиамодель, ракетомодель, кемамодель, автомодель)
16. Мотоциклет спорти (мотокросс)
17. Муай-тай
18. От спорти
19. Пауэрлифтинг
20. Пенчак силат
21. Радиоспорт
22. Самбо
23. Сноуборд
24. Спорт турлари бўйича хореограф
25. Спорт Ушу
26. Стендда отиш
27. Сув полоси
28. Сувга сакраш
29. Таэквондо
30. Тоғ чанғиси спорти
31. Ўзбек жанг санъати
32. Улоқ кўпкари
33. Универсал жанг
34. Фигурали учиш
35. Фудокан каратэ
36. Хапкидо
37. Хоккей
38. Шахмат
39. Шашка
40. Шорт-трек
41. Шотокан каратэ-до
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 10 февраль, 6-сон, 72-модда