язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Ишсизлар/ Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 18.05.2001 й. 223-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 майдаги

223-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вақтинчалик бир марталик иш билан

таъминлаш бюро тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Мазкур Низом Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюронинг вазифалари, функциялари ва фаолияти тартибини белгилаб беради.

2. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузурида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади.

3. Бюро юридик шахс ҳуқуқлари билан ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Бюроларни жойлаштириш вақтинчалик бир марталик ишларга ёллашнинг шаклланган жойлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда белгиланади.

4. Қуйидагилар бюронинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида  хабардор қилиш;

манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;

бюрода вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;

жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.


5. Бюронинг иш вақти ва тартиби туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг таклифлари бўйича шаҳар, туман ҳокимлиги томонидан мазкур жойда фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда белгиланади. Қоидага кўра, Бюронинг иш вақти соат 6.00 да бошланади, ишни тугатиш вақти соат 16.00. Бюро дам олиш кунларисиз ишлайди.

Заруратга қараб, туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг таклифига кўра туман (шаҳар) ҳокимлиги Бюронинг бошқача иш тартиби ва вақтини белгилаши мумкин.

6. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.

7. Бюрода ички ишлар органларининг бир нафар ходими доимий равишда ишлайди.

Бюронинг қўшимча ходимларига сарфланадиган харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бюрода доимий бўлувчи шаҳар (туман) ички ишлар бўлими ходимининг меҳнатига тегишли шаҳар (туман) ички ишлар бўлими томонидан ҳақ тўланади.

8. Бюронинг штатдаги ходимлари:

фуқароларга хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларнинг муайян турларини бажаришга доир мавжуд буюртманомалари тўғрисида маълумотлар беришга;

хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга доир буюртманомаларини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишга;

вақтинчалик бир марталик ишларнинг аниқ турларига бўлган эҳтиёж тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаб туришга;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёлланишда, шунингдек янгидан ташкил этилаётган ва бўш иш ўринларига доимий асосда ишга киришда фуқароларга кўмаклашишга;

меҳнат тўғрисидаги қонунлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта ўқитиш, ўз ишини йўлга қўйишни ташкил этиш масалалари бўйича фуқароларга маслаҳат хизматлари кўрсатишга;

зарурат бўлганда аниқ масалаларни ҳал этиш учун меҳнат органларининг бошқа мутахассисларини жалб этишга ёки юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ёрдам олиш учун фуқароларни тегишли маҳаллий органларга йўллашга;

фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришнинг асосий қоидалари билан таништиришга;

бюро томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси мунтазам ўтказилишида бевосита иштирок этишга;

юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан бюрога мурожаат қилган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари расмийлаштирилишида кўмаклашишга мажбурдирлар.

9. Бюрода доимий равишда бўлувчи ички ишлар органларининг ходими:

вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган фуқаролар томонидан жамоат тартибига, паспорт режимига риоя этилишини таъминлашга;

вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқаролар томонидан ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш юзасидан профилактика чора-тадбирларини ўтказишга мажбурдир.


10. Бюро орқали вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланаётган фуқаролар бюрода:

вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар ва туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш  иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;

бюро ходимларининг меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун  нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича  хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;

юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан бюрога мурожаат қилган ҳолларда меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин  олиш ҳуқуқига эгадирлар.

11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.

11-1. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

11-2. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросига:

а) ариза;

б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;

в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;

г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.

11-3. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 11-2-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади.

12. Фуқароларни вақтинчалик бир марталик  ишларни бажаришга ёллаётган иш берувчилар:

ёлланган фуқароларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга;

фуқаролар томонидан бажарилган ишлар учун иш ҳақини оғзаки келишувга мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;

фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишни бажараётган вақтида уларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлашга;

ёлланган ходим томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ва ходим вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган вақтида у билан юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида бюрога ёки ваколатли органларга зудлик билан хабар беришга мажбурдир.

13. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашга;

16 ёшга тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларга мустақил равишда ёллашга йўл қўйилмайди.


14. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси кўргазмали ахборотлар ўрин  олган стендлар билан жиҳозланади, уларда:

вақтинчалик бир марталик ишларга оид таклифлар тўғрисидаги маълумотлар;

туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;

амалдаги меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларидан кўчирмалар;

меҳнат  хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномалар, бошқа зарур маълумотлар жойлаштирилади.


15. Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларни ижтимоий-маиший шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори тадбиркорлик субъектларига Бюро ҳудудидаги бўш турган бино ва майдонларда:

овқатланиш шохобчаси, санитария узеллари, шунингдек ўтирадиган жойларни;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун керак бўладиган инвентарлар ва ускуналарни сотиш ва ижарага бериш шохобчасини ташкил этиш учун белгиланган минимал ижара ставкалари бўйича бериш ҳуқуқига эга.

16. Бюрони барпо этиш ва уни жорий таъминлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга бюро бепул хизмат кўрсатади.

17. Мазкур Низом фуқаролар ва иш берувчиларни Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросининг фаолият кўрсатиш қоидалари билан таништириш мақсадида қулай ва кўринарли жойга жойлаштирилади.





Низомга

1-ИЛОВА

(олд томони)

_____________________________________________________да

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)

вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

_______-сон гувоҳнома


Фамилияси



Муҳр билан

тасдиқланган

фотосурат учун жой

Исми



Отасининг исми



Туғилган йили



Туғилган жойи



Доимий яшаш жойи манзили



Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили



Паспортнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган



Гувоҳноманинг амал қилиш муддати



Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси раҳбарининг Ф.И.О.


имзо ва муҳр


(Орқа томони)


Гувоҳнома эгасига эслатма

     

Гувоҳнома эгаси гувоҳномани паспорт билан биргаликда олиб юриши, зарур тарзда сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермаслиги шарт.


Гувоҳнома эгасининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ўзгарган тақдирда, у 5 кеча-кундуз мобайнида бу ҳақда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросига маълум қилиш шарт.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида гувоҳнома эгаси Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан 5 сутка олдин мурожаат қилиши керак.

Агар Сизга нисбатан иш берувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда, Сиз Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросига телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

       

         





Низомга

2-ИЛОВА


СЎРОВНОМА

Сўровноманинг тартиб рақами _________


Сўровнома тўлдирилган

сана 20 йил "___" __________


Исми



Фамилияси



Отасининг исми



Туғилган санаси



Туғилган жойи



Жинси



Доимий яшаш жойи манзили



Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили



Паспортнинг серияси ва рақами



Ким томонидан ва қачон берилган



Маълумоти



Мутахассислиги



Мутахассислик бўйича иш стажи



Вақтинчалик бир марталик иш излаш сабаби



Қачон ва қайси хорижий мамлакатларга чиққан



Хорижий мамлакатларга чиқишнинг мақсади



Жиноий жавобгарликка тортилганми



Агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, қачон ва Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жавобгарликка тортилган



Сўровномани қабул қилган шахснинг Ф.И.О.



Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман


Ариза берувчининг имзоси