ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2014 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2014 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2014 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q 2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка 7,5%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2099-сон қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-2099-сон Қарор).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
961 050 сўмгача (5 х 192 210) |
Даромад суммасининг 7,5 фоизи |
961 051 сўмдан 1 922 100 сўмгача (10 х 192 210) |
72 078,75 сўм + 961 050 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
1 922 101 сўм ва ундан юқори |
225 846,75 сўм + 1 922 100 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
q Январь-февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 192 210 сўмни (96 105 х 2) ташкил этади (Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).
q Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - СК).
q 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган
...