язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2001 й. 362-сон "Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг табиий бойликларини сақлаб қолиш ҳамда дам олиш ва соғломлаштириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2001 й.

N 362


ЧИМЁН-ЧОРВОҚ КУРОРТ-РЕКРЕАЦИЯ

ЗОНАСИНИНГ ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАБ

ҚОЛИШ ҲАМДА ДАМ ОЛИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг табиий бойликларини сақлаб қолиш ва уни комплекс ўзлаштириш, дам олиш базасини ривожлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, 1-иловага мувофиқ идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг устав фонди миқдори 205 млн сўм, унда давлат улуши 51 фоиз бўлган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Чатқол" акциядорлик компанияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, "Чатқол" акциядорлик компанияси Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси муҳандислик тармоқлари ва дам олиш объектларидан шартнома асосида фойдаланилишини таъминлайди, маиший ахлат ва чиқиндилар тўпланишини, ҳудудлар ва соҳил бўйи сувлари улардан тозаланишини ташкил этади, дам олувчиларга, шу жумладан автомобиллар тўхташ жойларидан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатади.


2. "Чатқол" акциядорлик компаниясининг ходимларнинг чекланган сони 14 нафардан иборат (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

"Чатқол" акциядорлик компанияси муассислари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 2 ой муддатда компанияни ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, муассислар улушини ва устав фондига бериладиган давлат мулки таркибини аниқласин, таъсис йиғилиши ўтказсин ва компания Уставини тасдиқласин, компанияни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

- 2002 йилнинг I ярим йиллигида Ғазалкент-Чорвоқ-Бақачўл магистрал канализация коллектори, шу жумладан иккита канализация насос станцияси ва Кўприксой устидаги вант кўприк қурилишини тугалласин; 2003 йил охиригача -  Чимёнсой коллектори қурилишини ва Чирчиқ канализация тозалаш иншоотлари кенгайтирилишини тугалласин;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда 2001 йил охиригача Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасини ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

- Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида иморат қурилиши учун ер участкаларини фақат тасдиқланган бош режага мувофиқ ажратсин;

- 2001 йил охиригача Чорвоқ сув омборининг 100 метрлик санитария зонасида жойлашган бинолар ва иншоотлар бузилишини (кўчирилишини) таъминласин;

- Чорвоқ сув омборининг ўнг қирғоғида, шу жумладан шарқий қирғоқда 100 метрлик санитария зонасида ер участкалари ажратилишини тақиқласин;

- юридик шахсларга иморат қуриш учун, шунингдек аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этишга фақат Чорвоқ сув омборининг сўл қирғоғидан, Бақачўлдан Бурчмуллагача бўлган жойдан ер ажратсин;

- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси билан биргаликда Угом-Чатқол Давлат миллий табиат боғи ўрмон хўжалиги корхоналарининг кучи билан ер участкаларидан фойдаланувчи буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобига 2002-2005 йилларда курорт-рекреация зонаси ўрмонзорга айлантирилишини таъминласин;

- бир ой муддатда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Тошкент шаҳрининг бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти билан биргаликда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида жойлашган турар жой ва маъмурий биноларнинг энергия таъминоти манбаларини (иссиқлик таъминоти ва овқат пишириш) вариантларини кўриб чиқсин ва қарор қабул қилсин.

Белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган ҳолда ким ошди савдоси орқали амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси 3 ой муддатда ерларни хатловдан ўтказишни ва қишлоқ хўжалик ер майдонларини кейинчалик белгиланган тартибда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида қурулишга ер ажратиш учун уларнинг қиймат жиҳатидан баҳоланишини тугалласин.


5. Тошкент шаҳрининг бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти:

- Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда 2001 йил охиригача Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси ерларини кадастр жиҳатидан баҳоласин;

- "Гидролойиҳа" институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2001 йил охиригача тегишли ҳужжатни расмийлаштирган ҳолда Чорвоқ сув омборининг бутун қирғоғи бўйлаб сув горизонтининг энг юқори сатҳи бўйича санитария зонасининг 100 метрлик чегарасини белгиласин.


6. Қуйидагилар ўз маблағлари ҳисобига:

- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси 2002 йил 1 июнгача -  Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаштирсин ва қурсин;

- "Ўзавтойўл" концерни -  2002 йил 1 августгача Чорвоқ-Юсупхона автойўлини реконструкция қилишни тугалласин;

- "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси -  2002 йил 1 июнгача Хўжакент темир йўл станциясида автостанция қурилишини тугалласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

- 2002 йил 1 июнгача Чорвоқ сув омборининг Бақачўл пляж зонасини ободонлаштириш ишларини бажарсин ва ушбу зонадаги тугалланмаган 3 бинони қуриб битказсин;

- 2003 йил 1 сентябргача Чимёнда 100 ўринли меҳмонхонаси бўлган 3000 кишини қабул қилувчи Жамоатчилик маркази қурилишини тугалласин.


8. Насос станциялари қурилишини 2002 йилнинг I ярим йиллигида, сув таъминоти объектлари қурилишини эса -  2003 йилда тугаллаган ҳолда магистрал сув таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи ва пудратчи функцияси "Ўзкоммунхизмат" агентлигига, техник сув таъминоти насос станциялари бўйича эса -  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси 2001 йил 1 декабргача бўлган муддатда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида ўрмон дарахтлари ва манзарали дарахтларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тозалаш иншоотлари, канализация ва сув таъминотининг магистрал объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилишини назарда тутган ҳолда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаб республиканинг инвестиция дастурларига киритишни назарда тутсин.


11. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, "Ўзметкомбинат" бирлашмаси, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Пахта-банк"нинг Чорвоқ сув омбори пляж зонасининг тугалланмаган объектлари қурилиши ўз маблағлари ҳисобига улар томонидан 2002 йилда тугалланиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу объектлар рўйхатини аниқласин ва улар устав фондида давлат улушини тегишли равишда кўпайтирган ҳолда кўрсатиб ўтилган корхоналар балансига берсинлар.


12. Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида объектлар қураётган ташкилотларга ушбу мақсадлар учун импорт қилинадиган қурилиш асбоб-ускуналари, машина ва механизмлар учун қўшилган қиймат солиғи ва божхона божлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.

"Чатқол" акциядорлик компанияси ва муассисларнинг Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси қурилишига ва уни ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағлари солиқларнинг барча турларини тўлашдан истисно тариқасида уч йил муддатга озод қилинсин, "Чатқол" акциядорлик компаниясининг бўшаб қоладиган маблағлари тегишли равишда давлат улуши ҳисобига унинг устав фондига киритилсин.


13. Чимён-Чортоқ курорт-рекреация зонаси объектларида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 2001 йил охиригача истисно тариқасида бир пайтда олиб борилишига рухсат берилсин.


14. "Чатқол" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 2002 йил 1 июнгача сувда қутқариш хизматини бинолар, сузиш воситалари ва махсус ғаввослик анжомлари билан таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимининг штатдаги ходимлари сони 20 нафар бўлган бўлинмасини ташкил этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида қурилиш тугаллангунга қадар бўлинмасининг штатдаги ходимларига сарфланадиган харажатларни ҳар йили маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чоралари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарори билан ташкил этилган республика штабининг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чоралари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорига 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 сентябрдаги

362-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Чатқол" акциядорлик компаниясининг муассис

корхоналари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ


1. Навоий кон-металлургия комбинати


2. Олмалиқ кон-металлургия комбинати


3. "Ўзметкомбинат" бирлашмаси


4. "Ўзшаробсаноат" АЖ

5. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


6. Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


7. "Ўзсаноатқурилишбанк"


8. "Ўзуйжойжамғармабанк"


9. "Пахта-банк"


10. "Асака" банки






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 сентябрдаги

362-сон қарорига

3-ИЛОВА



Чимён-Чорвоқ зонасининг табиий бойликларини

сақлаб қолиш ҳамда дам олиш ва соғломлаштириш

тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари

бажарилишини назорат қилиш ва ташкил этиш

бўйича республика штаби

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, штаб раиси



Худойбергенов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, раис ўринбосари



Исаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раис ўринбосари



Мирзақулов У.М.

-

Тошкент вилояти ҳокими, раис ўринбосари



Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳри ҳокими, раис ўринбосари



Алихўжаев О.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, транспорт ва алоқа комплекси котибияти мудири, штаб котиби



Штаб аъзолари:



Асатов Х.А.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари



Неъматов Ў.У.

-

Бўстонлиқ тумани ҳокими



Ўтаганов М.И.

-

Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раиси



Тожибаев А.К.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси



Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси



Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" компанияси раиси



Қурбонов Э.Қ.

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси



Қосимов Б.Э.

-

Фавқулодда вазиятлар вазири



Зоҳидов Р.Қ.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси



Раҳимов Ғ.А.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари



Азимов Т.С.

-

"Ўзуйжойжамғармабанк" раиси



Хўжаев Б.Э.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари



Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари



Парпиев Б.Р.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари



Азимбоев Т.А.

-

"Ўзавтойўл" концерни раисининг ўринбосари



Шеримбетов Ҳ.С.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси



Ниёзматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи



Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори



Жулин Н.И.

-

"Ўзтрансгаз" компанияси бош директори



Исаев Г.Г.

-

"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" трести бошқарувчиси



Акопджанян В.А.

-

Тошкент шаҳрининг бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти директори