ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2001 й. 398-сон "Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар сафларидан заҳирага бўшатиш ҳамда фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.10.2001 й.
N 398
ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ
БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ
БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР
САФЛАРИДАН ЗАҲИРАГА БЎШАТИШ ҲАМДА
ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА
МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ
ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан заҳирага бўшатилсин.
2. 1974-1983 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2001 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қуролли Кучларни чақирилувчилар билан сифатли бутлаш мақсадида жойлардаги чақириш комиссияларининг ҳар томонлама таъминланишини ва самарали ишлашини ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда чақириш участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин.
5. Махфий.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов