язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги/ Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.02.2014 й. 2560-сон билан рўйхатга олинган 17.01.2014 й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 19 февралда 2560-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти агентлиги,

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлигининг

2014 йил 17 январдаги

22, 1, 1-сон қарорига

ИЛОВА



Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт

воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда

йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга

оширадиган   ҳайдовчиларни   тиббий   кўрикдан

ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;


ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс.


2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик шахс сифатида фаолият кўрсатаётган ташувчилар учун мажбурийдир.


3. Жисмоний шахс бўлган юкларни ташувчилар йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириши, шунингдек автотранспорт воситасини ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолатида, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетобликда бошқармаслиги керак.


4. Ташувчи автотранспорт воситалари йўналишга чиқиш олдидан механик томонидан техник кўрикдан ўтказилишини ҳамда ҳайдовчилар йўналишга чиқишдан аввал тиббий кўрикдан ўтказилишларини таъминлаши шарт.


5. Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан, ҳайдовчиларни эса тиббий кўрикдан ўтказмай туриб йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш тақиқланади.

Йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича носоз деб топилган автотранспорт воситаларига, тиббий кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилмаган ҳайдовчиларга йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш тақиқланади.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўл варақаси навбатчи диспетчерга қайтарилиши лозим.


6. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш ташувчи томонидан амалга оширилади.



II БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Техник кўрикдан ўтказиш жойлари


7. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ташувчига тегишли бўлган назорат-техник пунктларида (бундан буён матнда НТП деб юритилади) амалга оширилади.


8. НТП йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситасининг техник кўригини ўтказишга имкон берадиган қуйидаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

ёритиш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган кўздан кечириш чуқурчаси ва (ёки) автотранспорт воситасини кўтаришга мослашган кўтаргич, эстакада;

автотранспорт воситасининг асбоб-ускуналари тўплами;

амалдаги текшириш тамғаси қўйилган камида иккита ёнғин ўчиргич (углекислотали, кукунли);

мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда кўрсатиб ўтилган техник соз аҳволда бўлган асбоб-ускуналар, анжомлар.


9. НТПда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш;

йўналишдан қайтиб келган автотранспорт воситасини қабул қилишда унинг ҳолатини техник назоратдан ўтказиш;

автотранспорт воситаси йўналишга чиққан ва қайтган вақти, спидометр кўрсаткичи, техник аҳволи ва қўйилган жойи йўл варақаси ва бошқа тегишли ҳужжатларда тўғри кўрсатилиши;

автотранспорт воситалари сақланадиган ҳудудда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.



2-§. Йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш


10. Автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ҳайдовчи механикка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони, ёки уларнинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжат;

йўл варақаси.


11. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларининг техник аҳволини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) ва 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишга чиқишдан олдинги техник кўрикка автотранспорт воситалари тоза аҳволда ва йўловчиларсиз тақдим этилиши лозим.

12. Автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишдан олдинги техник кўригини амалга оширишда механикнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, навбатдаги техник хизматдан ёки техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишига йўл қўймаслик;

йўл варақасининг тегишли катакларини тўлдириш ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш китобини (бундан буён матнда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) юритиш;

ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитлари, йўллардаги вазият ва йўл ҳаракати хавфсизлиги чоралари тўғрисида хабар бериш.


13. Механик автотранспорт воситасини йўналишга чиқаришдан олдин қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:

а) юргизгич (двигатель) ишлаб турган режимда қуйидаги текширувларни ўтказиш:

бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндисининг кўрсаткичи белгиланган талабларга мувофиқлиги;

қулфловчи мослама тўхтатиб туриш тормоз тизимининг дастаги (ричаги)ни ушлаб тура олиши;

ойна тозалагич ва ойна ювгичнинг ишлаши;

ташқи ёритиш асбоблари, товуш мосламаси (сигнал), фалокат ёруғлик ишораларининг белгиланган тартибда ишлаши;

спидометр қурилмасининг белгиланган тартибда ишлаши ва тамғаланганлиги;

гидравлик ёки пневматик тормоз узатмасининг ишлаши;

ҳаво алмаштириш ва иситиш мосламаларининг ишлаши;

ёнилғи узатиш тизими зич (герметик)лиги;

б) юргизгич (двигатель) ишламай турган режимда қуйидаги текширувларни ўтказиш:

автотранспорт воситасида мавжуд рақамларнинг йўл варақасида ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги;

тисарилишга қарши тиргак (бошмоқ)нинг мавжудлиги;

тиббиёт қутичаси (аптечка)нинг мавжудлиги;

ёнғин ўчиргич мавжудлиги;

мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (милтилловчи қизил чироқ);

автотранспорт воситасининг тегишли суюқликларининг (тормоз, қўшимча уловчи (сцепление), бошқарув кучайтиргичи, совутиш тизимларининг суюқликлари, юргизгичнинг (двигателнинг) мойи, ойна ювгичнинг суюқликлари ва шу кабилар);

ёнилғи идишининг герметиклиги;

шиналарнинг тўғри ўрнатилганлиги ва уларнинг умумий ҳолати;

олд томондаги ойна ва орқа тарафни акс эттирувчи кўзгуларда ҳайдовчини кўриш доираси чеклаб қўйилмаганлиги;

рессорларнинг асосий қатлами ёки марказий болти шикастланмаганлиги;

ғилдирак дискида ёки тегарчигида дарз кетган жойлар мавжуд эмаслиги;

ғилдираклар ишончли ва мустаҳкам маҳкамланганлиги;

тормоз тизимининг бўғим ва қисмлари ишончли маҳкамланганлиги;

кузов ёки кабина эшиклари қулфларининг ишончли ишлаши;

фалокат юз берган вақтда чиқиш жойлари ва уларни амалга келтириш мосламаларининг соз ҳолатдалиги;

автотранспорт воситасининг йўловчилар ўриндиқлари ишончли маҳкамланганлиги ва уларнинг сони ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида кўрсатилган сонига мослиги;

автотранспорт воситасининг салонида бегона нарсалар (канистралар, домкратлар, эҳтиёт қисмлар, ғилдираклар ва шу кабилар) йўқлиги;

автотранспорт воситасининг кузовида емирилган, занглаган, жиддий зарбаланган жойлар йўқлиги;

автотранспорт воситасининг ташқи кўриниши ва салони санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги;

в) автотранспорт воситаси суюлтирилган ёки сиқилган газда ишлаганда қўшимча равишда қуйидагиларни текшириш лозим:

газ баллонларининг кронштейнларга, кронштейнлар эса платформанинг узунаси бўйлаб жойлашган брусларига ишончли маҳкамланганлиги;

газ ускуналарининг умумий аҳволи, уларнинг уланиш жойларининг герметиклиги;

двигателни юргизиш енгиллиги ва унинг тирсакли вали турли тезликда айланаётган вақтида бекор туриш тартибда газда ишлаши.


14. Техник кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасининг техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мос келган тақдирда механик Рўйхатга олиш китобининг 10-устунига "Техник соз" деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасининг тегишли катагига имзо (муҳр) қўяди.

Техник кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасининг техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мос келмаган тақдирда механик Рўйхатга олиш китобининг 10-устунига аниқланган носозликларни аниқ кўрсатиб "Техник носоз" деган ёзувни киритади ва йўл варақасига имзо (муҳр) қўймайди.



III БОБ. ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш


15. Тиббий кўрик ташувчининг тегишли лицензияга эга бўлган тиббий пунктида ёки бошқа ўрнатилган тартибда фаолият юритаётган тиббиёт муассасасида тиббиёт ходими йўналишга чиқиш олдидан ҳайдовчининг жисмоний ва руҳий аҳволини текшириш мақсадида ўтказилади.


16. Тиббий пункт хонаси санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда иситиш тизимлари, ёритиш ускуналари, сув, тозалаб туриш ва таъмирлаш асбоб-ускуналари билан таъминланади.


17. Тиббий ходим ҳайдовчилар йўналишга чиқишларидан олдин уларнинг саломатлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ҳамда ҳайдовчилар соғлиғининг аҳволи билан боғлиқ бўлган сабабларни аниқлаш мақсадида йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилишда иштирок этади.


18. Тиббий ходим ташувчининг раҳбарияти, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, фойдаланиш хизмати ва ходимлар бўлими билан яқин алоқада ишлайди. Тиббий кўриклар натижасида жамланган маълумотлар, кейинчалик ташувлар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари ва жароҳатланишни камайтириш, меҳнат интизомини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланилиши лозим.


19. Тиббий ходимнинг ҳайдовчиларни йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кундалик ишлари ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда Тиббий китоб деб юритилади) қайд этиб борилади.


20. Тиббий ходим тиббий кўрикни ўтказишга имкон берадиган қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозим:

алоҳида хона;

ёзув столи, стуллар, стол устида турадиган лампа, кийим учун жавон, устки кийим учун илгак;

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли воситалар билан бутланган жавон;

артериал босимни ўлчаш асбоби;

термометр;

чиқарилаётган нафасдан спирт буғларини аниқлаш асбоби;

тиббий кушетка;

тиббий асбоб-ускуналар учун кичик стол;

тиббий шпателлар.

Хона узлуксиз равишда ишлаб турадиган телефон алоқаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.



2-§. Йўналишга чиқиш олдидан тиббий кўрикларни ўтказиш


21. Ҳайдовчиларни йўналишга чиқиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказишда тиббий ходимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

саломатлигининг аҳволи талабларга жавоб бермайдиган ҳайдовчиларнинг йўналишга чиқишларига йўл қўймаслик;

йўл варақасининг саломатлик аҳволига тегишли бўлган катакларини тўлдириш;

бир смена давомида ўтказилган тиббий кўриклар натижалари тўғрисидаги маълумотларни ташувчининг раҳбариятига тақдим этиш;

Тиббий китобни юритиш.


22. Ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказишда унинг соғлиғи бўйича суҳбат олиб борилади ҳамда умумий тиббий кўрик ўтказилади.

Суҳбат давомида ҳайдовчининг аҳволи, дам олиш (ухлаш) давомийлиги ва шароитлари аниқланади.

Ҳайдовчи саломатлигини умумий тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида унинг юз қисмидаги тери қопламалари, лаблар шиллиқ пардаси ва кўз оқининг ҳолатига эътибор қаратилади, томир уришининг тезлиги, артериал босим ва тана ҳарорати ўлчанади.


23. Ҳайдовчиларни автотранспорт воситасини бошқаришдан четлатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тана ҳароратининг кўтарилганлиги аниқланиши;

артериал босим ошганлиги, тахикардия, брадикардия, юрак уриш маромининг бузилиши;

ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолати, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсири, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик аниқланганда.


24. Тиббий кўрик натижалари бўйича ҳайдовчининг саломатлигида йўналишга чиқишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланмаса, тиббий ходим Тиббий китобнинг 8-устунига "Рухсат этилди" деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасининг тегишли катагига имзо (штамп) қўяди.


25. Тиббий кўрик натижалари бўйича ҳайдовчининг саломатлигида йўналишга чиқишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланса, тиббий ходим Тиббий китобнинг 8-устунига аниқланган тўсқинликларни аниқ кўрсатиб "Рухсат этилмади" деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасига имзо (штамп) қўймайди.


26. Ҳайдовчи йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ҳолатларда, шунингдек ҳайдовчида касалликлар аломатлари, жароҳатлар, ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолати аниқланганда тиббий ходим зудлик билан ташувчининг раҳбариятига хабар беради.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Назорат-техник пунктининг

асбоб-ускуналари, анжомлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши


Сони


Изоҳ


1

2


3

4

1.

Электрон соат (назорат)


2

Аниқлиги 1%

2.

Бошқарув қурилмасидаги люфтни текшириш асбоби


1

Ўлчашдаги хато 5%

3.

Тормоз ва қўшимча уловчи (сцепление) педалларининг эркин ҳаракатланиши масофасини ўлчаш асбоби (линейка)


1

Ўлчашдаги хато 5%

4.

Шина нақшлари изларининг қолдиқ чуқурлигини ўлчаш учун штангенциркуль


1

Бирлик даражаси 0,01

5.

Шина манометри


1

0,1 кгк/кв.см

6.

Узун симли кўчма лампа


1

36 вольтли кучланишга уланиш учун


7.

Дастаси 700 миллиметрга тенг оғирлиги 200 граммли болға


1


8.

Ғилдираклар кесишуви даражасини (развал-схождение) ўлчаш асбоби (линейка)


1

Ўлчашдаги хато 5 - 10%

9.

Ишқорли аккумуляторли (батареяли) кўчма ёритгич (фонарь)


1


10.

Йўлда ишлатиладиган гидравлик домкрат


1


11.

Ғилдиракни йиғиш асбоби (монтировка)


2


12.

Шатакка олиш учун қаттиқ буксир


2


      





Низомга

2-ИЛОВА



Навбатчи механикнинг автотранспорт

воситаларининг йўналишга чиқишлари

ва қайтишларини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Авто-

транспорт

воситаси-

нинг маркаси


Автотранспорт

воситаси рақами


Тиркама

рақами


Йўналишга

чиқиш


Йўналишдан

қайтиш


Авто-

транспорт

воситасининг

техник аҳволи


Изоҳ


давлат

рақами


гараж

рақами


давлат

рақами


гараж

рақами


чиқиш

вақти


спи-

дометр

кўрсат-

кичлари


қайтиш

вақти


спи-

дометр

кўрсат-

кичлари



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

       





Низомга

3-ИЛОВА



Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан

ўтказишни ҳисобга олиш

КИТОБИ

Т/р

Ҳайдовчининг

фамилияси, исми,

отасининг исми


Табель

рақами


Шикоят-

лари


Томир

уриши


Тана

ҳаро-

рати


Артериал

босим


Чиқари-

лаётган

нафас

тарки-

бида ал-

коголь

миқдори


Ҳайдов-

чиларни

тиббий

кўрикдан

ўтказиш

натижалари


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 8-сон, 84-модда