язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2002 й. 425-сон "Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2002 й.

N 425



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИМПОРТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи савдо муносабатларини тартибга солишнинг халқаро амалиётда умумий равишда қабул қилинган чора-тадбирларига мувофиқ ва республикага истеъмол товарларини олиб келиш тизимини янада такомиллаштириш, товарларнинг учинчи мамлакат ҳудудидан қайта экспорт қилинишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ учинчи мамлакатдан келиб чиққан ва МДҲ мамлакатлари ҳудудларидан республикага қайта экспорт қилинадиган товарлар учун белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.


2. 2003 йил 1 январдан бошлаб учинчи мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат фаолияти учун чегарадош давлатлардан Ўзбекистон Республикасига қайта экспорт қилинаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари импорти учун божхона йиғими 20 фоиз миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси кўрсатиб ўтилган божхона йиғимини ундириш тартибини ўн кун муддатда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси импорт қилинаётган истеъмол товарларини расмийлаштиришда, божхона тўловларини ундириш ва товарларни сотишда  уларнинг келиб чиқиш мамлакатини тўғри аниқланиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси:

чегарадош давлатлардан республикага импорт товарлар олиб келаётган жисмоний шахслар учун божсиз товар келтиришнинг кўпи билан 1000 АҚШ долларидан иборат чекланган нормасини 2003 йил 1 январдан бошлаб бекор қилсинлар, уни истеъмол товарларини шахсий фойдаланиш учун божсиз келтиришнинг чекланган миқдорий нормалари билан алмаштирсинлар;

жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари томонидан чегарадош давлатлардан шахсий фойдаланиш учун божсиз келтирилаётган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни келаётган жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб келиш нормаларининг амал қилиши татбиқ этилмайди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги 403-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг, биринчи навбатда, 2 ва 3-бандларининг бажарилиши тўғрисида 2003 йил 10 январгача ахборот берсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 23-сон, 187-модда