ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2009 й. ПҚ-1190-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва кқурилиш қўмитаси тизими ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини тайинлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.09.2009 й.
N ПҚ-1190
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
ТИЗИМИ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ
РАҲБАРЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари қатъиян ҳамда сўзсиз бажарилишини таъминлаш, миллий меъморий-маданий анъаналарни, республика аҳоли пунктларининг, айниқса қишлоқ жойларда, замонавий қиёфасини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари бош режаларини сифатли ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ҳудудий таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар;
шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси мажмуаси Раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда, ушбу Қарордан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 374-модда