язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Иқтисодиётнинг умумий масалалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2009 й. ПҚ-1154-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2009 й.

N ПҚ-1154



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда иқтисодиёт вазирининг ўринбосари - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг директори лавозимлари тугатилсин.


2. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сонли Қарорининг 1-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-398-сонли Қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2009 йил, 7-сон, 257-модда