язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2006 й. ПҚ-311-сон "Тўполанг сув омбори ва ГЭСини ишга туширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2006 й.

N ПҚ-311


ТЎПОЛАНГ СУВ ОМБОРИ ВА ГЭСИНИ

ИШГА ТУШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тўполанг сув омбори ва гидроэлектростанциясининг фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Тўполанг сув омбори қувватини 120 млн.куб.м сув ҳажмида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсии.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда, Тўполанг сув омборининг белгиланган қувватидан келиб чиққан ҳолда, "Тўполанг сув омбори қурилиши" ва "Тўполанг сув омбори қошида ГЭС қурилиши" ишчи лойиҳаларининг ўзгартирилиши ва экспертизасини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги зиммасига 2006 йилнинг биринчи ярим йиллигида ГЭСнинг иккита кичик агрегати, 2006 йилнинг Ш чорагида эса сув омбори фойдаланишга топширилишини таъминлаб, сув омборининг қурилишини якунлашга ажратилаётган капитал маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик юклансин.


3. ХХР Ҳукуматининг илгари Тўполанг ГЭСига асбоб-ускуналар сотиб олиш учун мўлжалланган кредитини "Андижон ГЭС-2" ва "Оҳангарон ГЭС"ларига гидротурбиналар, шунингдек Андижон вилоятидаги "Улугнор" ва "Роиш-Хакент-1" насос станцияларига насос-қувват агрегатлари етказиб бериш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ХХР Тижорат вазирлиги ўртасида эришилган ахдлашувга розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мелиорация ва гидроэнергетика қурилиши объектларига асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ТИА ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда белгиланган тартибда мазкур лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган маблағлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 23 майдаги ПҚ-82-сонли Қарори иловасининг 6-позицияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-216-сонли Қарори 5-иловасининг 4-позицияси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 338-сонли Қарори иловасининг 22-позицияси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 13 майдаги Ф-212-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев бошчилигида иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.

Махсус комиссия икки ҳафта муддатда Тўполанг ГЭСи бўйича, шу жумладан хорижий кредитларни жалб этиш ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича Инвестиция дастурига жиддий камчиликлар натижасида асосланмаган ишлар ҳажмининг киритилиши сабабларини аниқласин, шунингдек бунга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлик чораларини белгиласин. Олиб борилган ишлар натижаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига маълумот берсин.


6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Илова берилмайди.