язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2008 й. ПҚ-958-сон "Андижон вилоятидаги "Роиш-Хокент-1" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2008 й.

N ПҚ-958


"АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ "РОИШ-ХОКЕНТ-1"

НАСОС СТАНЦИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Андижон вилоятининг ерларини суғориш суви билан барқарор таъминлаш ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукуматининг экспорт кредитларидан фойдаланган ҳолда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан "China National Electric Equipment Corporation" (ХХР) корпорацияси ўртасида "Андижон вилоятидаги "Роиш- Хокент-1" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар олиб келиш, шеф-монтаж ҳамда созлаш ишларини амалга ошириш бўйича жами 2,47 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда шартнома тузилган.


2. Белгилансинки, лойиҳани молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 15 йил бўлган, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоизли маржасини қўшганда йиллик 3,2 фоизли ставка билан ХХР Эксимбанки кредит маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан 2,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 370,2 минг. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар бўлган буюртмачи ва ижро этувчи агентлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

"Ўзсувлойиҳа" ОАЖ "Андижон вилоятидаги "Роиш-Хокент-1" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича бош лойиҳаловчи ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, фоизлар, комиссиялар ва кредитга хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

"Андижон вилоятидаги "Роиш-Хокент-1" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасининг ТИАси асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва 2010 йилнинг 10 октябрида якунлаш муддати билан 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳани бажаришга инвестициялар киритиш жадвали 2-иловага* мувофиқ;

ХХР Эксимбанки қарз маблағларини тўлаш, лойиҳа бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Мазкур лойиҳани молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномасини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мажбуриятлари бўйича кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикасининг тасдиқловчи ҳужжати ва кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган, тузилган контрактга мувофиқ шеф-монтаж ишлари ва технологик ускуналарни созлашни, шунингдек насос станциясига хизмат кўрсатувчи ходимларга таълим берилишини таъминловчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари, шу жумладан кўп марталик визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 9-сон, 517-модда.