язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 14.10.2013 й. 314-мҳ-сон "Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.10.2013 й. 2149-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2013 й.

N 2149-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.10.2013 й.

N 314-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Нотариус стажёрларини ишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Муродов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                       Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.".


2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариал идораларда стажёрлар захираси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан шакллантирилади. Стажёрликка ишга қабул қилишда номзодлар стажёрлар захирасидан танлаб олинади.".


3. 11-банднинг "е" ва "ж" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) меҳнат дафтарчаси;

ж) аввалги иш жойидан тавсифнома.".


4. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Стажёрликка қабул қилинадиган шахс нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими лавозимида ишлаган бўлса, унинг ушбу лавозимларда ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли идоралардан маълумотлар олинади.".


5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Фуқаро стажёрликка қабул қилинишидан олдин адлия бошқармасида суҳбатдан ўтади. Суҳбат адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ўтказилади. Махсус комиссия адлия бошқармасининг масъул ходимлари, шу жумладан, тажрибали нотариуслар орасидан 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссияга адлия бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.

Суҳбатда фуқаронинг юриспруденция соҳасидаги умумий билим даражаси ҳамда унинг стажёр бўлишга лаёқати мавжудлиги аниқланади. Суҳбат натижаси бўйича хулоса тузилади ва махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Стажёрликка қабул қилишда фуқаронинг нотариат соҳасидаги тажрибаси устувор аҳамиятга эга бўлади.".


6. 13-банддаги "билан дастлабки" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда иш режасининг бажарилиши юзасидан адлия бошқармаси томонидан ҳар ойда бир марта мониторинг олиб борилади. Мониторинг натижалари юзасидан маълумотнома тузилади ва тегишли тавсиялар берилади.".


8. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Стажировка даврида стажёр нотариал ҳаракатларнинг асосий турлари бўйича ҳар олти ой якунида реферат тайёрлайди. Тайёрланган реферат стажировка раҳбари томонидан тасдиқланади ва мазкур Низомнинг 28-1-бандида белгиланган синов вақтида махсус комиссия олдида ҳимоя қилинади.".


9. Қуйидаги мазмундаги 28-1 ва 28-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"28-1. Стажёрнинг нотариатга тааллуқли назарий билимларни ўзлаштириш даражаси ва амалий тайёргарлигини назорат қилиш мақсадида махсус комиссия томонидан:

стажировка ўташ муддатининг биринчи йили биринчи ярим йиллиги якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси нормалари;

стажировка ўташ муддатининг биринчи йили иккинчи ярим йиллиги якуни бўйича нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари;

стажировка ўташ муддатининг иккинчи йили биринчи ярим йиллиги якуни бўйича нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш бўйича синовдан ўтказилади.

28-2. Синов натижалари юзасидан стажёрга тегишли тавсиялар берилади. Синов натижалари юзасидан стажировка раҳбарининг фаолиятига ҳам баҳо берилиб, зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш учун адлия бошқармаси раҳбарига таклиф киритилади.".


10. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Стажировка муддати тугагандан сўнг бир ойлик муддат ичида стажёрнинг малака имтиҳонини топшириш учун тегишли ҳужжатларни топширмаганлиги стажировканинг бекор бўлишига асос бўлади, узрли деб топилган (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ) ҳоллар бундан мустасно.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 566-модда