язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 30.09.2013 й. 297-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2013 й. 2090-7-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2013 й.

N 2090-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.09.2013 й.

N 297-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Огай) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Муродов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                             Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги бешинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги кредит ахбороти кредит бюросига ҳамда битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишнинг тақиқланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объектининг хатланмаганлиги тўғрисидаги ахборот риэлторлик ташкилотига уларнинг сўровига кўра тақдим этилади.".


2. 18-банддаги, 45-банднинг бешинчи ва ўн олтинчи хатбошиларидаги, 107-банднинг учинчи хатбошисидаги, 185 ва 202-бандлардаги "рўйхатга олинган" деган сўзлар "ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 19-банднинг биринчи хатбошисида:

биринчи жумла чиқариб ташлансин;

"Қўшимча ва тузатишлар" деган сўзлар "Ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"35-1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио, видео ва фото қурилмалардан фойдаланишлари мумкин. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахслар бу ҳақда огоҳлантирилади.".


5. 43-банддаги "2-бандига асосан" деган сўзлар "1 ва 2-бандларига асосан давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 53-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;".


7. 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги "рўйхатда" деган сўз "пропискада" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 74-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.".


9. 77-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;".


10. 78-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.".


11. 80-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "рўйхатга олинган" деган сўзлар "прописка қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 95-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;".


13. 96-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 120-банддаги "тасдиқлашлари" деган сўз "тасдиқлаши" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 125-бандда:

учинчи хатбошидан "ва кадастр ҳужжатлари йиғмажилди" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;";

бешинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - йигирма иккинчи хатбошилар бешинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи, ўнинчи, ўн биринчи хатбошилардаги "рўйхатга олинган" деган сўзлар "прописка қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 128-банднинг еттинчи хатбошисидан "нарсаси ким томонидан" деган сўзлар "нарсасининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 136-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "рўйхатда турувчи" ва "рўйхатга олинган" деган сўзлар "прописка қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 175-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади, ушбу Йўриқноманинг 174-бандида кўрсатилган шахслар гувоҳ бўлишлари мумкин эмас.".


19. 176-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 178-банднинг биринчи хатбошисидаги, 179-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 264 ва 277-бандлардаги "рўйхатга олинган" деган сўзлар "прописка қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 204-банднинг биринчи хатбошиси "(ишончнома бўйича тўлиқ маълумотлар билан)" деган сўзлардан кейин "ва ишончли вакилга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


21. 345-бандда:

иккинчи хатбоши ", ижро хатининг қайси иш бўйича берилганлиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар "(жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи, иш жойи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 533-модда