язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2003 й. 4-сон "Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2003 й.

N 4



НОТАРИАТ ФАОЛИЯТИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш ва нотариусларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда хусусий ва давлат натариуслари фаолият кўрсатиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нотариал ҳаракатлар содир этилганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги ажратма тўғридан-тўғри бюджетдан маблағ билан таъминлаш ўрнига давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи этиб белгилансин.

Бунда нотариал ҳаракатлар содир этилганлиги учун ундириладиган давлат божлари миқдори қуйидаги тартибда:

70 фоизи - маҳаллий бюджетларга;

15 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

15 фоизи - маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига тўплаш йўли билан давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлашга тақсимланади.


2. Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлаш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда ходимларни содир этилаётган нотариал ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари миқдорига қараб моддий рағбатлантириш ва давлат нотариал идораларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода):

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини шартнома асосида ахборот билан таъминлашни ва уларнинг давлат нотариал идоралари билан ўзаро алоқасини такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ўқитиш ва уларга методик ёрдам бериш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишларини кучайтирсин;

жойларда давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал харакатларни содир этиш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатлардан ва бошқа ахборотдан фойдаланадиган маълумотларнинг электрон ахборот базалари барпо этилишини таъминласин;

давлат нотариал идораларининг сонини, уларнинг штатдаги ходимлари сонини мақбуллаштирсин, тежалган маблағлар нотариусларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 5-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 1-модда.